UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  3 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  1 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  1 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  3 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  73 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

Марсьялнинг голи "Манчестер Юнайтед"га "Тоттенхэм" устидан ғалаба келтирди + ФОТО Янгиликлар

Марсьялнинг голи "Манчестер Юнайтед"га "Тоттенхэм" устидан ғалаба келтирди + ФОТО

Теглар :  АПЛ
АПЛ 10-турини МЮ ва "Тоттенхэм" ўртасидаги учрашув бошлаб берди.

"Олд Траффорд"даги учрашувдан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб бордингиз.


АПЛ

"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 1:0

Гол: А.Марсьяль 81

28.10.2017, 16:30

"Олд Траффорд"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа, Антонио Валенсия, Фил Жонс, Крис Смоллинг, Эрик Байи, Эшли Янг (Маттео Дармиан, 90+2), Андер Эррера, Неманья Матич, Генрих Мхитарян (Жесси Лингард, 65), Маркус Рэшфорд (Антони Марсьяль, 70), Ромелу Лукаку.

"Тоттенхэм": Уго Льорис, Серж Орье, Тоби Алдервейрелд, Ян Вертонген, Бен Дэвис, Эрик Дайер, Харри Уинкс, Мусса Сиссоко (Мусса Дембеле, 62), Кристиан Эриксен, Деле Алли, Сон Хён Мин (Фернандо Льоренте, 62).

Огоҳлантириш: А.Валенсия 74




Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" турнинг марказий баҳсида "Тоттенхэм"ни Антони Марсьяльнинг голи эвазига таслим этди.

90 - Охохооо, Лингард майдон марказидан бир ўзи келиб тўпни тепага тепиб юборди.

87 - Ўйин анча қизиди, "шпорлар" гол уриш учун олдинга ўтишмоқда.

81 - Гооооооооллллллллл, Де Хеа тўпни олдинга тепди, Лукаку боши билан уни Марсьяльга ташлаб берди, Антони имкониятни кўкка совурмади. Ажойиб гол.

79 - Зарбааа, Лукакунинг бош билан берган зарбасини дарвоза устуни қайтарди.

77 - Зарбаа, Эриксен Делега супер пас берган эди, лекин Алли зарбада бироз адашди.

74 - Лукакунинг зарбасини Льорис уриб юборди.

70 - МЮ таркибида Рэшфорд ўрнига Антони Марсьяль майдонга тушди.

65 - Зарбааа, Валенсиядан пушка зарба, афсуски бироз юқорига кетди. Шу дақиқанинг ўзида Мхитарян ўрнига Лингард майдонга тушди.

62 - Почеттино бирданига икки нафар ўйинчини алмаштирмоқда. Сон ўрнига Льоренте, Сиссоко ўрнига эса Дембеле.

54 - Зарбааа, нималар бўлди ҳозир? Аввалига Генрих рақиб жарима майдончасида 2 рақибни алдаб ўтиб зарба берди, Льорис қайтарди, қайтган тўпни Дэвис тепиб юборди, кетидан яна ўша Мхитарян Лукакуга ўта қулай тўп узатган эди. Лекин, Ромелу деярли бўш қолган дарвозага тўпни тўғрилаб юбора олмади, оёғи тўпга етмади.

49 - Алли Эррерани йиқилаётиб беҳосдан уриб юборди.

Иккинчи бўлим бошланди!



Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб - 0:0.

41 - Эрик Дайернинг зарбасини Давид ушлаб олди.

40 - Биринчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқаси кескин курашлар билан ўтмоқда.

37 - Майдон марказида Мхитаряндан қўполлик ишлатиб тўпни олиб қўйишди ва ўша ҳужум Деленинг зарбаси билан тугади. Де Хеа ўз жойида.


Хўрозлар...

30 - Майдонда келишмовчилик, Янг ва Деле ўзаро тортишиб қолишди. ҳаммаси ҳакамнинг оғзаки огоҳлантириши билан тугади. Бундай ўйинларга мана шунақанги вазиятлар ҳам керак.

28 - Бен Дэвиснинг узатмасидан кейин Де Хеа тўпни ушлаб олди ва Фил Жонсга урилиб тўпни қўлидан тушириб юборди, унинг "совғаси"ни Сиссоко осмонларга тепиб юборди.


Рэшфорд дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетаётганда Дайер тўпни унинг оёқларидан илиб қолган вазият.

19 - Сиссоко узоқдан жуда кучсиз зарба йўллади, бугун лондонликлар узоқ масофадан жуда кўп зарба беришмоқда, дарвозада Де Хеа эканлиги эслариндан чиқиб қолмаганмикин )

14 - Алли жуда оддий вазиятда тўпни Янгга узатиб қўя қолди.

12 - Зарбаа, Рэшфорднинг жаримадан тепган тўпини Уго уриб юборди.


Ишқибозлар ўйиндан олдин

10 - Льориснинг кичик хатосидан МЮ ўйинчилари фойдалана олишмади.

Ҳозирча МЮ футболчилари Моур автобус қўяди деганлар адашишгани исботлаш учун фақат ва фақат олдинга интилишмоқда. 

6 - Уххх, Эшли Янг рақиб ҳимоячисининг оёқлари орасида алдаб ўтди, лекин якуний пас бироз ноаниқ кетди.

Бугун "Тоттенхэм" Харри Кейнсиз ўйнайди деганларга Моуриньо учрашувдан олдинги матбуот анжуманида ўзига ҳос тарзда жавоб қайтарди: "Бизда Златан, Погба, Феллайни, Кэррик ва Рохо йўқ. Шундай экан, менга Кейн ҳақида гапирманг".

2 - Лукаку чап қанотдан Дайерни ортда қолдириб Рэшфордга голли пас бермоқчи бўлган эди, Льорис тўпни ушлаб олди.

Учрашув бошланди!


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика