UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  1 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  2 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  0 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  1 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  3 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  2 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  8 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Челси" билан дуранг ўйнади

АПЛ 37-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" – "Челси" учрашуви якунланди.

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Челси" 1:1

Голлар: Маркос Алонсо (Кай Хаверц) 60', Криштиану Роналду (Неманья Матич) 62'

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 20. Диогу Далот, 2. Виктор Линделеф, 19. Рафаэль Варан, 27. Алекс Теллес, 39. Скотт Мактоминей, 31. Неманья Матич (4. Фил Джонс 79'), 36. Энтони Эланга (75. Алежандро Гарначо 90+1'), 18. Бруну Фернандеш, 10. Маркус Рэшфорд (8. Хуан Мата 79'), 7. Криштиану Роналду.

Захира: 22. Том Хитон, 26. Дин Хендерсон, 3. Эрик Байи, 46. Ханнибал Межбри, 47. Шола Шоретире, 74. Алваро Фернандез.

"Челси": 16. Эдуар Менди, 2. Антонио Рюдигер, 24. Рис Джеймс, 6. Тиаго Силва, 28. Сесар Аспиликуэта, 7. Н'Голо Канте (12. Рубен Лофтус-Чик 82'), 5. Жоржиньо, 3. Маркос Алонсо, 19. Мэйсон Маунт, 11. Тимо Вернер (10. Кристиан Пулишич 71'), 29. Кай Хаверц (9. Ромелу Лукаку 71').

Захира: 1. Кепа Аррисабалага, 14. Трево Шалоба, 31. Маланг Сарр, 17. Сауль Ньигес, 23. Кенеди, 22. Хаким Зиеш.

Огоҳлантиришлар: Антонио Рюдигер 87'

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 62'

Премьер-лига . 37-тур

29/04/2022, 00:45

1
:
1
Тугади

Челси

Маркос Алонсо - 60'

Стадион: Old Trafford, 73564 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
62'  Криштиану Роналду
62'  Неманья Матич
79'  Неманья Матич (Фил Джонс)
79'  Маркус Рэшфорд (Хуан Мата)
90'  Энтони Эланга (Алехандро Гарначо)
60'  Маркос Алонсо
60'  Кай Хаверц
70'  Кай Хаверц (Ромелу Лукаку)
71'  Тимо Вернер (Кристиан Пулишич)
82'  Н'Голо Канте (Рубен Лофтус-Чик)
87'  Антонио Рюдигер


90+3. Ўйин якунланди!

90+3. МЮнинг бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

80. ЗАРБА! Рис Жеймснинг айлантириб берган ажойиб зарбаси дарвоза устунига тегиб майдондан чиқиб кетди.

72. "Челси" бир неча бор олдинга ўтишга интилмоқда, бироқ МЮ ҳимоячилари фаол ҳаракат қилишяпти. Манчестерликлар асосан қарши ҳужумда ўйнашмоқда, аммо ҳозирча айтарли хавфли вазиятни юзага келтира олишмади.

65. Энди ўйин янада қизимоқда. Ҳар икки жамоа вакиллари навбатма-навбат ҳужумлар уюштиришмоқда.

Матич тўпни ҳаволатиб Роналдуга узатди, Криштиану эса тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвоза томон зарба берди ва гол урди!

62. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МЮ ҳисобни тенглаштирди!

Жеймс тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, Ҳаверц тўпни орқага ўтказиб юборди, Маркос Алонсо ўзига келган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади ва гол урди!

60. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Челси" ҳисобни очди!

53. Маунт ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, аммо Вернернинг оёғи тўпга якуний зарбани бериш учун етмай қолди.

49. Ҳаверц катта тезликда қарши ҳужумга ўтди, тўпни Кантега узатаётганда манчестерлик ҳимоячилар қайтариб қолишди.

48. Матичнинг ўнг қанотдан жарима майдончаси томон узатган тўпига МЮ футболчиларидан ҳеч ким етиб кела олмади.

46. Маунтнинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

Жамоалар иккинчи бўлимга қайтишмоқда.

45. Биринчи бўлим якунланди!

39. Рюдигернинг узоқ масофадан берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

36. Яна де Хеа! Жеймснинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпни Ҳаверц боши билан дарвозага йўллади, испаниялик посбон эса тўпни қайтариб юборди.

30. Ўтган ярим соат давомида учрашувда ҳар томонлама "Челси" устунлик қилмоқда.

28. Канте Ҳаверцни ажойиб пас билан олдинга бошлади, Кайнинг берган зарбасига эса де Хеа қорни билан тўғаноқ бўлиб, хавфни бартараф этди.

19. Кантенинг зарбасини де Хеа ушлаб олди.

13. Роналдунинг "қайчи" усулида дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ кетди.

10. МЮ ўз майдонида бўлаётган ўйида 10 дақиқа деганда илк ҳужумини уюштирди. Бруну Фернандешнинг бош билан берган зарбасини Менди ушлаб олди.

8. Жеймс яна бир бор дарвоза томон зарба берди, бу сафар тўп йўлига Варан тўғаноқ бўлди.

МЮ мухлислари ушбу баннерларнинг нега кўтарилаётганини яхши тушунишади...

5. Жеймснинг чамаси 20 метрлардан берган кучли зарбасини де Хеа қайтариб юборди.

4. Маунт ўйиндаги зарбани берди. Унинг тепган тўпи Далотга тегиб қайтди.

3. Илк дақиқаларни лондонликлар фаоллик билан бошлади.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика