UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  1 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  0 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  10 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  17 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  2 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  3 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  19 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  16 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  3 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  6 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  5

АПЛ. Лондон дербисига бағишланган превью Янгиликлар

АПЛ. Лондон дербисига бағишланган превью

Бугун тунда Премьер-лига 20-турини якунлаб берувчи баҳс бўлиб ўтади.

"Тоттенхэм" – "Челси" учрашувига бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Тоттенхэм" – "Челси"
05.01.2017, 01:00
"Уайт Харт Лэйн"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Бугун тунда мухлислар 20-турнинг охирги қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади. "Boxing Day"ни якунлаб бериш учун ажойиб ўйин. Ҳар иккала жамоа ҳам ўзларининг мавсумдаги иккинчи тўқнашувларига энг яхши формаларида етиб келишди. Почеттино шогирдлари МЮдан учралган мағлубиятдан кейин тўрттала ўйинда ҳам ғалаба қозонишди, тўплар нисбати эса 13:3. Бугун мезбонлар ғалаба қозонишса, энг принципиал рақиблари бўлмиш, "Арсенал"ни ортда қолдириб тўртинчи ўринга кўтарилиб олишади. Бу ҳам футболчиларга катта адреналин бўлиши шубҳасиз.


"Аристократлар" эса ўзларининг нафақат Англия, балки бутун дунёни қизиқтириб турган фантастик серияларини давом эттиришга интилишади. "Челси" Премьер-лига учун тарихий бўлиб турган натижани такрорлаш остонасида турибди. Яъни, бугун Конте шогирдлари уч очкони қўлга киритишса, "Арсенал"нинг кетма-кет 14 ўйинлик ғалабали сериясини такрорлашади.

Учрашувга иккала клуб ҳам катта йўқотишларсиз етиб келишди. Мезбонларда фақатгина Ламелада жароҳат бор. Кайл Уокер ва Ян Вертонгенлар эса дисквалификациядан сўнг яна сафга қайтишади.

"Челси"да эса вазият янада яхшироқ, ҳатто Жон Терри ҳам майдонга қайтишга яқин. Лекин, Конте уни асосий таркибда туширмаслиги деярли аниқ.

Антонио Конте олдида таркиб борасида иккита яхши муаммо бор. Биринчиси, ўнг қанот ҳужумкор ярим ҳимоясида ким туширилиши масаласи. Ўтган турда Виллиан дубл қайд этган бўлса, ўша учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Педро бир тур аввал дублга эришган эди. Бундай рақиб билан қарши ҳужумда ўйнашга тўғри келиши мумкинлигини ҳисобга олсак, Виллианни асосийда кўрсак керак. Иккинчиси, таянч ярим ҳимоясида Кантега ким шерик бўлиши. Сўнгги учрашувларда Фабрегас кўпроқ ўйнамоқда. Лекин, "Тоттенхэм"нинг тезкор ҳужумларига қарши Матич фойдалироқ.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида "шпорлар" ҳисобни очишганига қарамай, "кўклар" ғалабани илиб кетишган эди. Бугун Почеттино ўша учрашувдаги хатоларни такрорламасликка уринади.

"Челси" учун бугун рақибнинг ҳужум қилиш йўналишлари жуда катта муаммоларни туғдириши аниқ. Сабаби, "Тоттенхэм" ўнг қанотдан ҳам, чап қанотдан ҳам, марказдан ҳам хавфли ҳужумларни уюштиради. Ҳар уччала йўналиш ҳам уларда кучли. Уокер, Роуз, Сон Хен Мин, Алли, Эриксенлар рақиб ҳимоясини эсанкиратиб қўя олади. Ваняма, Дембеле ва Эриксенларнинг узоқ масофалардан берадиган зарбалари ҳам мезбонларнинг ҳужум хилма-хиллигини оширади. Кейн эса рақиб жарима майдончасида Англиядаги энг хавфли футболчилардан бири.

"Челси" эса қанотларда Алонсо ва Мозеснинг қўллаб-қувватлаши эвазига Азар ва Виллианни ишга кўпроқ солади. Марказга эса ўйинчилар алмашиб ўтишади, яъни Азар, Матич ёки Фабрегас, Педро ёки Виллиан ва ҳатто Коста ҳам марказда пайдо бўлиб қолиши мумкин. Энг олдиндаги Диего Костани эса совуққон "киллар" деб атасак бўлади.



Қизиқ:

- "Челси" Премьер-лигада "шпорлар"га қарши бошқа клублардан кўра энг кўп ғалаба (26)га эришган ва энг кўп гол урган (92);
- Харри Кейн чемпионатда охирги 17 Лондон дербисида 17та гол урган;
- "Кўклар" 2012 йил октябридан буён "Уайт Харт Лэйн"да ғалаба қозонишмаган (2 дуранг, 1 мағлубият), лекин "Тоттенхэм" учун 2015 йил январдаги ғалаба, "Челси" билан охирги 13та ўйиндаги ягона ютуқ бўлиб турибди;
- Антонио Конте АПЛда "Челси" мураббийлари орасида меҳмондаги ғалабалар фоизи бўйича энг яхши кўрсаткичга эга (77,8 %);
- Бу Премьер-лигада ўзаро 50 маротаба ўйналган биринчи қарама-қаршилик бўлади.

Мураббийлар фикрлари:

Антонио Конте: "Бундай ўйинлар катта иштиёқ беради. Энди бизнинг юришимизни нафақат "Тоттенхэм", балки бошқа жамоалар ҳам тўхтатишни истайди. Агар ўйиндан кейин иккинчи ўриндаги клуб билан орадаги фарқ саккиз очко бўлса, бундан жуда хурсанд бўламиз. Лекин, бу чемпионат жуда ҳам шавқатсиз ва сиз исталган учрашувда очко йўқотишингиз мумкин".

Маурисио Почеттино: "Турнир жадвалида юқорилашимиз учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз лозим. Уларда яхшигина устунлик бор. Аммо, айни пайтда биз орадаги фарқни бироз қисқартиришимиз мумкин. Англиядаги нейтрал жамоалар бизни қўллаб-қувватлашади. "Челси"ни мағлуб этишимизни ҳамма истамоқда.

"Челси" ажойиб формада. Лекин, биз ҳам сўнгги пайтларда ўзимизга келиб олганмиз ва ўз майдонимизда яхши натижа қайд эта оламиз".


Толибжон Қосимов

Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ
"Тоттенхэм" – "Челси" учрашуви натижасини қуйидаги линк орқали кузатиб боришингиз мумкин >>> ЛИНК

Eplmanager.com сайтида янги совринли лига бошланмоқда. Жамоа тузишга ўтиш

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика