UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  27 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  3 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  38 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  79 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

АПЛ. Жароҳатлар гирдобидаги МЮ сафарда учта гол уриб ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. Жароҳатлар гирдобидаги МЮ сафарда учта гол уриб ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигасининг 28-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Турнинг марказий баҳси Лондон дербиси доирасида "Челси" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасида ўтказилмоқда. Мазкур тўқнашувдан онлайн трансляцияни бошқа саҳифада кузатиб бораяпсиз.

LIVE  АПЛ. Дерби. "Челси" - "Тоттенхэм" 0:0 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ушбу саҳифада эса Лондоннинг яна бир клуби "Кристал Пэлас" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳсдан хавфли вазиятларни кузатиб боришингиз мумкин.


ЯНГИЛАШ

 

Кристал Пэлас

Джоэл Уорд - 66'

Премьер-лига . 28-тур

28/02/2019, 01:00

3
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Ромелу Лукаку - 33', Ромелу Лукаку - 52', Эшли Янг - 83'

Стадион: Selhurst Park, 25754 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
41'  Мартин Келли
61'  Джеймс Макартур (Макс Майер)
66'  Джоэл Уорд
66'  Джеффри Шлупп
78'  Миши Батшуайи (Кристиан Бентеке)
83'  Патрик ван Анхолт (Шейху Куяте)
90'  Уилфрид Заа
33'  Ромелу Лукаку
33'  Люк Шоу
52'  Ромелу Лукаку
52'  Виктор Линделеф
69'  Алексис Санчес
77'  Алексис Санчес (Маркус Рэшфорд)
77'  Диогу Дало (Эрик Байи)
81'  Люк Шоу
83'  Эшли Янг
83'  Поль Погба
90'  Фред (Джеймс Гарнер)
90'  Ромелу Лукаку

АПЛ
28-тур, 28.02.2019
"Селхерст Парк"
"Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед" 1:3
Голлар:
Ж.Уорд 66 - Р.Лукаку 33, 52, Э.Янг 84

"Кристал Пэлас": Гуаита, Келли, Томкинс, ван Анхолт (Шейху Куяте, 83), Уорд, Макартур (Макс Майер, 61), Шлупп, Таунсенд, Миливоевич, Заа, Батшуайи (Кристиан Бентеке, 79).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Линделеф, Шоу, Янг, Диогу Далот (Эрик Байи, 76), Мактомини, Фред (Жеймс Гарнер, 90), Санчес (Маркус Рэшфорд, 76), Погба, Смоллинг, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: М.Келли 41, У.Заа 90 - А.Санчес 69, Л.Шоу 81, Р.Лукаку 90+5


Учрашув якунланди. Жароҳатлар гирдобида қолиб кетган "Манчестер Юнайтед" сафарда 3та гол урди ва 3 очкони қўлга киритди.

90 - МЮ таркиби Фред ўрнига 37-рақамда 2001 йилда туғилган Жеймс Гарнер майдонга тушди.

89 - Таунсенднинг зарбаси ноаниқ кетди.

84 - Гоооооллл, Эшли Янггг, Погбанинг пасидан сўнг Янг ўнг қанот ўткир бурчакдан тўпни кучли зарб билан дарвозага жойлаб қўйди. МЮ сардори ўтказиб юборилган голдаги хатосини ювди.


МЮ таркибида Санчес ўрнига Рэшфорд, Далот ўрнига Эрик Байи майдонга тушди. Энди меҳмонлар 3та марказий ҳимоячи схемасига ўтишади.


77 - Зарбааа, Погбанинг жаримадан тепган аниқ зарбасини Гуаита қайтарди.

75 - Бугун Алексисни жуда кўп йиқитишмоқда.

74 - Миливоевичнинг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

66 - Гоооооллл, Уорд ҳисобни қисқартирди. Ҳаммаси Эшли Янг тўпни Заага олдириб қўйганидан бошланди ва якунда Шлуппнинг пасидан кейин Уорд гол урди.

Де Хеада ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиради.

61 - Шуниси етмай турганди МЮга, Де Хеа кутилмаганда йўқ жойдан жароҳат олиб майдонда ётибди.

57 - Таунсенднинг ҳаводан узатган тўпига Заа бош билан зарба берди, ноаниқ.

52 - Гоооооллл, Лукакууу. Янг тўпни бурчакдан узатганидан сўнг тўп аввал Смоллинг, кейин Линделёфнинг бошидан охири Ромелунинг оёғига бориб тушди. Лалаку эса мураккаб вазиятда тўпни кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. Лукаку бугун яйраяпти!

49 - Де Хеадан хавфли қарор, яхши ҳам тўпни мезбонлар олиб қўйишмади.

47 - Зарбаа, Далотнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Погба бош билан зарба берди, ноаниқ.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.


Погба ва Мактоминей тўпни Жеффри Шлуппдан олиб қўяётган вазият.


42 - Эшли Янгнинг жаримадан тепган тўпини мезбонлар сардори Лука Миливоевич қайтарди.

41 - Санчесни йиқитгани учун Мартин Келли огоҳлантирилди, МЮ жарима зарбаси тепади.

35 - Зарбаа, Жеффри Шлупнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

33 - Гоооооллл, Ромелу Лукакуууу. Жорий мавсум "Юнайтед"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб келаётган Люк Шоу чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни Ромелуга оширди. Бельгиялик форвард эса ўзи учун ноқулай ўнг оёғида тўпни дарвозанинг узоқ пастки бурчагига аниқ йўллади. Бу унинг АПЛдаги 10чи голи.


Сульшер ва Кэррик "Селхертс Парк"да ҳозирча хотиржам.


27 - Зарбааа, Таунсенднинг жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда тепган тўпи салгина ноаниқ кетди.

"Манчестер Юнайтед" чемпионат доирасида "Кристал Пэлас"га қарши охирги 21та ўйинда ютқазмаган (17 ғалаба, 4 дуранг). Охирги марта 1991 йилнинг май ойида "Пэлас" МЮни ички чемпионат доирасида 3:0 ҳисобида таслим қилган. Ўшандан бери шимолий лондонликларга "Қизил иблислар"ни енгиш орзу бўлиб келмоқда.

18 - "Кристал Пэлас"дан хавфли қарши ҳужум бўлиши мумкин эди, аммо Батшуайининг бош билан берган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

11 - Зарбааа, Андрес Таунсенднинг яқин масофадан берган зарбаси бироз юқоридан кетди.


Поль Погба Сульшер келганидан буён биринчи марта соч турмагини ўзгартирди.


8 - Зарбааа, Люк Шоунинг чап бурчакдан узатиб берган тўпини Лукаку тўхтатмасдан кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсинидан бироз юқорига кетди.

- Ҳозирча МЮ тарбияланувчиси Уилфрид Заа ва Миши Батшуайилар фаол ўйин кўрсатишмоқда.

- Учрашувга старт берилди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика