UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  0 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  0 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  6 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  59 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди

Англия чемпионати 1-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

АПЛ. "Арсенал" – "Ноттингем Форест" 2:1

Голлар: Эдди Нкетиа (Габриэль Мартинелли) 26', Букайо Сака (Вильям Салиба) 32', Тайво Авонийи (Энтони Эланга) 82'

"Арсенал": 1. Аарон Рэмсдейл, 5. Томас Партей, 4. Бен Уайт, 2. Вильям Салиба, 12. Юрриен Тимбер (18. Такэхиро Томиясу 50'), 8. Мартин Эдегор, 41. Деклан Райс, 29. Кай Хаверц, 7. Букайо Сака, 14. Эдди Нкетиа (19. Леандро Троссард 74'), 11. Габриэль Мартинелли (6. Габриэл Магальяйнс 86').

Захира: 31. Карл Хайн, 15. Якуб Кивиор, 10. Эмиль Смит Роу, 20. Жоржиньо, 21. Фабиу Виейра, 24. Рис Нельсон.

"Ноттингем Форрест": 1. Мэтт Тернер, 30. Вилли Боли, 4. Жо Уорелл (11. Крис Вуд 90'), 26. Скотт Маккенна, 24. Серж Орье, 22. Райан Йейтс, 5. Орел Мангала (8. Шейху Куяте 90'), 43. Ола Айна (7. Неко Уильямс 72'), 28. Данило (9. Тайво Авонийи 71'), 20. Бреннан Джонсон (21. Энтони Эланга 83'), 10. Морган Гиббс-Уайт.

Захира: 34. Итан Хорват, 19. Мусса Ниакате, 32. Льюис О'Брайен, 23. Ремо Фройлер.

Огоҳлантиришлар: Ола Айна 28', Юрриен Тимбер 45+4', Орел Мангала 81'

Арсенал

Эдди Нкетиа - 26', Букайо Сака - 32'

Премьер-лига . 1-тур

12/08/2023, 18:00

1
:
2
Тугади

Ноттингем Форрест

Тайво Авонийи - 82'

Стадион: Emirates Stadium, 59984 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
26'  Эдди Нкетиа
26'  Габриэль Мартинелли
32'  Букайо Сака
32'  Вильям Салиба
45'  Юрриен Тимбер
50'  Юрриен Тимбер (Такэхиро Томиясу)
73'  Эдди Нкетиа (Леандро Троссард)
86'  Габриэль Мартинелли (Габриэл Магальяйнс)
90'  Бен Уайт
28'  Ола Айна
71'  Данило (Тайво Авонийи)
72'  Ола Айна (Неко Уильямс)
80'  Бреннан Джонсон (Энтони Эланга)
81'  Орел Мангала
82'  Тайво Авонийи
82'  Энтони Эланга
90'  Джо Уорелл (Крис Вуд)
90'  Орел Мангала (Шейху Куяте)


90+8. Ўйин якунланди!

90+7. Эдегорнинг дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ бўлди.

90+5. Баҳснинг сўнгги дақиқалари жуда қизиқарли ўтмоқда. Икки жамоа ҳам қатор ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ улардан наф чиқмаяпти.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

86. Меҳмонлар гол уриб олгач янада фаоллашди. Ўйин якуни жуда қизиқдиганган ўхшайди.

Эланга катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни Тайво Авонийига узатди, унинг зарбаси голга айланди!

82. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ноттингем Форест" ҳисобни қисқартирди!

81. Яна бир зарба Райсдан! Дарвоза томон ерга сапчитиб тепган тўпини Тернер аранг қайтарди.

76. Райсдан хавфли зарба!!! Ерлатиб тепилган тўп дарвозабоннинг қўли ва дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди...

70. Айнанинг зарбаси кичик рекошетга учраб майдонни тарк этди, меҳмонлар дастлабки бурчак зарбасини амалга оширади.

64. Ўйин темпи ёмон эмас. Ҳозирча бирор хавфли ҳужум кўрмадик, шундай бўлса-да, ўйинни "зерикарли ўтяпти" деб ҳам айтиб бўлмайди.

56. Жонсон жуда қулай вазиятдан дарвозага зарба берди, Рэмсдейл қайтарди! Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлгани маълум бўлди.

51. Томиясунинг ерлатиб берган зарбасини Тернер қийинчиликсиз ушлаб олди.

48. Тимбернинг биринчи бўлимда олган жараҳоти яна безовта қилди ва буёғига ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+6. Биринчи бўлим якунланди.

45+4. Юрриен Тимберга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Райснинг чамаси 25 метрлардан тепган тўпини Тернер ушлаб олди.

38. Мартинелли рақибнинг икки футболчисидан ажойиб тарзда ўтиб кетиб, тўпни узатди, бироқ ҳужумни якунлайдиган футболчи топилмади.

37. "Ноттингем Форест" ҳам олдинга ўтди. Орьенинг узатмаси омадсиз чиқди.

34. "Эмирейтс"га йиғилган мухлислар янада жонланди, "Арсенал"нинг ҳужумлари кўпайиб бормоқда.

Сака ўзига келиб тушган тўпни тўғрилаб олиб жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди ва ажойиб гол муаллифига айланди!

32. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Сакадан супер гол!

31. "Канонирлар" гол ургач ҳам тинмаяпти. Ҳаверцнинг чап қанотдан жарима майдончаси томон узатган тўпини рақиб ҳимоячилари аранг қайтариб юборишди.

Мартинелли супер ҳаракатлар билан рақиб жарима майдончасига кирди ва тўпни Нкетиага узатди, Эддининг дарвоза томон берган зарбаси голга айланди!

26. ГОООООООООООООООООООООЛ! Нкетиа учрашувда ҳисобни очди!

21. Тернер тўпни тепаётган вақтда Нкетиа оёқ қўйди ва тўп қайтиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

19. Ўйин темпи юқори эмас. Баҳс асосан майдон марказида ўтмоқда.

13. Эдегор Нкетиани битта узатма билан ажойиб вазиятга чиқарди, бироқ ушбу вазиятда Эдди ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

11. Жонсон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, бироқ бу зарба ноаниқ бўлди.

10. Саканинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини шериклари дарвозага аниқ йўллай билмади.

5. Баҳснинг илк дақиқалари мезбон жамоа устунлиги билан бошланди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Тошкент вақти билан 16:30 да бошланиши режа қилинган учрашув "Эмирейтс" стадионидаги янги турникетларда пайдо бўлган муаммо туфайли 30 дақиқага кечиктирилди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика