UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  7 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  8 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Антонио Оливейра: "Ўзбекистонга яхши кайфиятда борамиз" Янгиликлар

Антонио Оливейра: "Ўзбекистонга яхши кайфиятда борамиз"

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ гурух босқичидаги рақибларидан бири бўлмиш Эроннинг “Тракторсози” клуби куни кеча Эрон Про Лигасининг навбатдаги тури доирасида меҳмонда “Нафт Масжид Сулаймон” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қийин кечган учрашувда Саман ва Лучано томонидан киритилган голлар эвазига “Қизил қашқирлар” ғалабани тантана қилишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрларини журналистлар билан ўртоқлашдилар. Биз ҳам ОЧЛдаги илк рақибимиз бош мураббийининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Антонио Оливиера:

- Бугун биз кучсиз жамоани мағлуб этдик дея олмайман, боиси бугунги рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Бугунги ғалаба учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, улар бугун кўрсатмаларимни аъло даражада бажаришди. Энди бу ёғига бор эътиборимизни ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк учрашувга қаратамиз. Ўзбекистонга яхши кайфиятда борамиз ва ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Матбуот анжуманининг давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ва “Тракторсозий” жамоалари ўртасидаги 1-тур доирасидаги учрашув 25-февраль куни соат 18:00 да “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Биз ҳам рақиб жамоага омад тилаймиз аммо чоршанба кунига эмас. Севимли жамоамиз шу куни ғалаба қозониб, барчамизни қувонтиришига ишонамиз.
Олға АЖДАРЛАР!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика