Антонио Конте: “Хитой бозори барча учун хавфли”

Aslanov Jasurbek
16 дек 2016, 22:39
“Челси” мураббийи Антонио Конте жамоа ярим ҳимоячиси Оскарнинг Хитойнинг “Шанхай Тэллейс” клубига ўтишига ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Баъзида шу қадар кутилмаган вазиятлар бўладики, уни бошқариш жуда қийин бўлади. Мен ҳар бир қарорни клуб раҳбарияти билан келишиб қабул қиламан. Биз Оскарни сотиш орқали эришадиган маблағ ҳақида гаплашиб олдик. Мен ўз фикримни билдирдим. Қачонки сен шу клубда экансан, имкони борича энг яхши қарорни қабул қилишга интиласан. Аммо гоҳида шундай вазият бўладики, энг яхши қарорни қабул қилишга қийналасан.

Хитой бозори барча учун хавфли. Бу фақат “Челси” учунмас, барча клубларга тегишли. Биз асосий эътиборни ўзимизнинг ишимизга қаратишимиз лозим. Хитойда пул кўп, улар барча футболчиларни сотиб олишлари мумкинлигини ўйлаш керак эмас. Фикримча, премьер лига фантастик турнир. Бу ерда ўйнаш – улкан имконият ва шараф. Шу боис мен хотиржамман” дея ўз фикрини билдириб ўтди италиялик мутахассис.

 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Telegraph