

"30га кирганимда Гвардиола қўл остида футбол ўйнашни бошқатдан ўрганганман. Шундан кейин клуб жаҳон даражасига чиқди ва ўшандан буён жамоада бошқача ўйин услубини кўрмадим. Унинг қўл остида позицион футбол, иштиёқ каби тушунчалар юқорига кўтарилди.
Айрим муаммолари бўлса-да, уни жуда ақлли деб атаса ҳам бўлади. У барча вазиятларни кўради, уни ўзгартириб, тўғирлай олади. Бир таймда 5 марта тактикани ўзгартира олади.
Гвардиоланинг ишларига диққат билан қарайдиган бўлсак, у барча жиҳатларга жиддий эътибор беради. Мисол учун мен сизга Лондонда учрашишимизни айтаман, лекин аниқ манзил бермайман. Пеп ундай эмас, манзил, машина, ҳаттоки GPS, қолган барчасига жиддий қарайди", - деди Анри.




