UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24

Ангренга 23 йилдан сўнг катта футбол қайтди Янгиликлар

Ангренга 23 йилдан сўнг катта футбол қайтди

Хабарингиз бор, "Пахтакор-79" жамоаси жорий мавсумдан эътиборан Биринчи лигада Ангрен шарафини ҳимоя қиляпти ва уй учрашувларини шаҳардаги "Кимёгар" стадионида ўтказяпти.

Сир эмаски, ўз вақтида "Семурғ" жамоаси Суперлигада Ангрен номидан иштирок этган ва минглаб мухлисларнинг меҳрини қозонган. Орадан 23 йил ўтиб катта футболни қайтаришда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Абдумаликович Раимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжанович Хабилжанов катта кўмак кўрсатишганини айтиш жоиз. 

Кеча жамоанинг ўз майдонидаги очилиш учрашувига Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Абдумаликович Раимов ташриф буюриб, стадионга келган ишқибозларни футбол байрами билан қутлади ва ўйинни  аренадан кузатиб, футболчиларни қўллаб-қувватлади. "Нурафшон" ўйин старти аввалида эса меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди. Ҳужумкор ва шиддатли руҳда ўтган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 


"Пахтакор-79" - "Нурафшон" 1:2

22.04.2023. Ангрен, "Кимёгар" стадиони 4304 томошабин

Ҳакамлар: Хушнуд Суюнбоев, Абдулҳамид Абдураимов, Аҳрор Раҳматов, Диёрбек Темирбеков

Назоратчи: Тоир Низамов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Сардор Сулаймонов 15,24,(0:2) Абдулазиз Абдусаломов 60,(1:2)

Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев 44,  Улуғбек Акназаров 68 — Мирфайз Муҳиддинов 58, Сардор Сулаймонов 63, 

"Пахтакор -79": 1. Глеб Харин, 2. Хабибулла Матёқубов (4. Муроджон Адашбоев, 46) (21. Азамат Мақсумов,87), 5. Элёр Усмонов, 7. Элчин Рустамов (17. Ҳасанбой Қаҳҳоров, 46) 8. Улуғбек Акназаров, 10. Абдулазиз Абдусаломов, 11.Игорь Чикризов 15. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (16. Беҳруз Абдужалилов, 87), 18. Диан Талхатов, 20. Акбарали Холдоров, 27. Жасуржон Раҳимов 

Захира: 12. Шоҳжаҳон Садуллаев,  22. Асадбек Холиқулов, 3. Диас Галеев,  ,  23. Асадбек Лутфуллаев 

"Нурафшон":  16. Шаҳзод Шамсиддинов, 3. Тўлқинжон Умаров, 4. Саидостон Фозилов, 5. Фирдавс Искандаров, 7. Саиджон Ашуров (27. Беҳруз Зайнитдинов, 61) 8. Ислом Ҳолиқов, 9. Сардор Сулаймонов (15. Миршод Жумаев,83), 10. Мирфайз Муҳиддинов, 11. Жобирбек Наврўзов (14. Собитжон Жўраев, 72), 18. Асадбек Олимов (22. Суҳроб Неъматов, 72), 20. Ойбек Бобоев

Захира: 1. Муроджон Олтиев,  17. Маҳмудбек Хожиев, 23. Равшан Умаров


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика