UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33"Goal" нашри ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий номзодларни эълон қилди  2 10:07"Арсенал" собиқ футболчисининг ўғли "Челси"га ўтмоқда  0 09:46Теннисчи Рафаэль Надаль "Манчестер Сити" футболчилари билан учрашди  0 09:24Ла Лига ва PUMA қишки мавсум учун тўпларни намойиш этишди  0 08:53Нойер ПСЖ билан ўйинда Дембеле ва Барколадан кўпроқ алдамчи ҳаракат амалга оширди  0 08:26Коло-Муани "Арсенал"га кўчиб ўтиши мумкин  0 08:04Кариус келажаги ҳақида: "Мен фаолиятимни якунламадим, футбол ўйнашни истайман"  1 07:33Пети Мбаппенинг ўйинидаги пасайиш сабабини айтди  4 03:10Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" Аморим қўл остидаги илк ғалабасини қайд этди, куннинг марказий ўйинида дуранг  8 03:00Конференциялар лигаси. "Бетис" мағлуб бўлди, "Фиорентина" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  0 02:28"Реал" автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради  1 01:45"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди  0 01:23Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"  18 00:55Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0

Англиялик "тилла бола" - Майкл Оуэн! Янгиликлар

Англиялик "тилла бола" - Майкл Оуэн!

Бугун Англия футболида сўнгги 20 йилликнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Майкл Оуэн таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шу муносабат билан футболчи ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга қарор қилдик.

Майкл Жеймс Оуэн (Michael James Owen); 1979 йилнинг 14 декабрида Англиянинг Честер шаҳрида туғилган. Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси. Ўз вақтида «Ливерпуль», «Реал», «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» каби жамоаларда ўйнаган.
2001 йилда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган. Англия терма жамоасида 18 ёшу 59 кунлигида дебют қилган. 40 та гол билан Англия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида бешинчи ўринда турибди.



Майкл Оуэн “Эвертон”нинг собиқ футболчиси Терри Оуэн оиласида туғилган.

У мактабдаги дугонаси Луизага уйланган ва ушбу жуфтлик айни пайтда 4 нафар фарзанднинг ота-онаси.

1996 йилнинг декабрида, 17 ёшлигида у “Ливерпуль” билан илк профессионал шартномасини имзолаган. 1997 йилнинг 6 май куни эса асосий таркибда дебют қилади. Ўша ўйинда Оуэн гол киритиб ҳисобни очган, лекин “қизиллар” “Уимбилдон”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгандилар.

Унинг бўйи 170 сантиметр. Умуман олганда, жисмоний кучга асосланган британ футболида бундай бўй билан ҳужум чизиғида ўйнаш ақлга сиғмайди. Лекин, Майкл бундай фикрлар асосга эга эмаслигини исботлаб қўйган. Оуэннинг асосий қуроли – тезлиги эди. Айнан тезлик ва юқори техника эвазига у рақиб посбонларига етарли қийинчиликлар туғдирарди.

Майклнинг энг ёрқин дамлари 2001 йилларга тўғри келади. Ўша йилнинг 1 сентябрь куни инглиз футболи тарихига зархал ҳарфлар билан ёзилган. Ўшанда Англия терма жамоаси Германияни сафарда 5:1 ҳисобида мағлуб этганди. Қаҳрамонимиз эса ўйинда хет-трик муаллифига айланган. Ўшанда Майкл “Ливерпул”даги дўстлари Жеррард ва Хэски билан биргаликда “немис машинаси”ни шармандаларча мағлуб этгандилар.
Мухлислар ва журналистлар уни “тилла бола” деб аташарди. Чунки, Майка инглиз футболида сўнгги 20 йилликнинг энг истеъдодли футболчиларидан бири эди.



2004 йилда Оуэн “Реал” сафига кўчиб ўтади. У Мадридда захира футболчиси бўлишига қарамасдан мавсум давомида 16 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.
2005 йилнинг ёзида эса Оуэннинг Испаниядан кетиши ҳақидаги хабарлар тарқалади. Албатта ўшанда Бенитес  қўл остидаги “Ливерпуль” футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истарди. Лекин, 11 миллион фунтлик трансфер суммаси ўшанда “қизиллар” учун қимматлик қилган.



Шундан сўнг у “Ньюкасл” сафига бориб қўшилган.  “Қарғалар” таркибидаги 4 та мавсумда у 26 марта гол киритган.

Кейинги манзил – “Манчестер Юнайтед”. “Қизил иблислар” таркибидаги 3 та мавсумда у бор йўғи 31 марта майдонга тушган ва 5 мартагина рақиблар дарвозаси томон аниқ йўл топа олган.Тўғри, у жамоа сафида Англия Чемпионлиги, Кубок соҳиби ва Англия Суперкубоги соғибига айланган. Лекин, Майклнинг ушбу ютуқларга қўшган ҳиссасини катта деб айта олмаймиз. Сабаби – тинимсиз олинган жароҳатлар эди.

2012 йил эса “Сток Сити” таркибига йўл олади ва бу ерда ҳам кўп ушланиб қолмайди. Футболчи у ерда ўйнашдан кўра клуб лазаретида кўпроқ вақтини ўтказади. Жамоа сафида 8 тагина ўйин ва 1 та гол киритади. Лекин, ўша битта гол Оуэннинг АПЛдаги юбилей – 150-голи ҳисобланади.

Бироздан сўнг эса у футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилади.

Кейинчалик у бир қанча собиқ футболчилар каби ТВ соҳасида футбол эксперти бўлиб фаолият олиб боришни бошлаган.



Тўғри, унинг натижалари ҳавас қиларли даражада эмас. Агар кетма-кет олинган жароҳатлар бўлмаганда бугунги қаҳрамонимиз дунё футболи тарихида ўчмас из қолдирган бўлиши аниқ эди!

Оуэннинг фаолияти давомида киритган энг ажойиб 10 та голини томоша қилинг:



Эришган совринлари:

“Ливерпуль”

Англия Кубоги соҳиби: 2000/01
Лига Кубоги соҳиби: 2000/01, 2002/03
Англия Суперкубоги соҳиби: 2001
УЕФА Кубоги Соҳиби: 2000/01
УЕФА Суперкубоги Соҳиби: 2001


“Манчестер Юнайтед”

Англия чемпиони: 2010/11
Лига Кубоги соҳиби: 2009/10
Англия Суперкубоги соҳиби: 2010


Шахсий ютуқлари:

“Ливерпуль” сафида гол урган энг ёш футболчи: 1997
“Йил жамоаси” аъзоси: 1997/98
“Олтин Тўп” соҳиби: 2001
АПЛ олтин бутсаси соҳиби: 1997/98, 1998/99
“ФИФА100” рўйҳатига киради


Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади


Футболга оид тезкор ва муҳим хабарлар сайтимизнинг Telegram'даги саҳифасида! Обуна бўлишни тавсия этамиз > > > TELEGRAM'ДАГИ КАНАЛИМИЗ

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика