UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  3 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12

Англия кубоги. Обамеянгнинг дубли "Арсенал"ни финалга олиб чиқди Янгиликлар

Англия кубоги. Обамеянгнинг дубли "Арсенал"ни финалга олиб чиқди

Англия кубоги ярим финалидан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Сити" учрашуви матнли трансляциясини шу саҳифада кузатиб бордингиз.


Арсенал – Манчестер Сити 2:0 

«Уэмбли»

Голлар: 1:0 – 19 Обамеянг, 2:0 – 71 Обамеянг.

Арсенал – Мартинес, Бельерин, Мустафи (Холдинг, 87), Давид Луис, Мэйтленд-Найлз, Себальос (Колашинац, 88), Жака, Пепе (Уиллок, 72), Тирни, Ляказетт (Торрейра, 78), Обамеянг.

Манчестер Сити – Эдерсон, Ляпорт, Уокер, Менди, Эрик Гарсия, Гюндоган (Родри Эрнандес, 66), Сильва (Фернандиньо, 87), Марез (Фоден, 66), де Брюйне, Стерлинг, Габриэл Жезус.


Ўйин тугади. Ажойиб ўйин учун жамоаларга раҳмат деймиз. "Арсенал" мухлисларига ғалаба ва финал муборак! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. "Шаҳарликлар" ҳужумга ўтмоқда, Мартинес фаоллик кўрсатди.

90+3. Ляпорт ўйин қоидасини бузган ҳолда Уиллокни йиқитди. 

90+2. "Арсенал" ҳужум ташкил этишнга уриняпти, ён чизиқдан тўп ўйинга киритилмоқда ва шу орқали вақтдан ҳум ютиляпти. 

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди. 

90. Мэйтленд-Найлз майдон марказида де Брюйнедан тщпни олиб қўйди, аммо йиқитилди. 

88. "Арсенал"да алмаштириш: Себальос ўрнига Колашинац туширилди. 

87. "Манчестер Сити"да ўзгариш:  Д. Силва ўрнига Фернандиньо тушди. 

87. "Арсенал"да ўзгариш: Мустафи ўрнига Холдинг тушди. 

85. Ууух! Мустафи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, Стерлинг эса бутсаси билан уни оёғини босиб олди. Жуда-жуда қўпол ўйин. Мустафига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

83. Зарба! Ляпортнинг 19 метрдан қойилмақом зарбаси! Бир оз ноаниқ. 

82. Кевин де Брюйнедан ичкарига ажойиб узатма, бироқ жамоадоши бундан фойдалана олмади. 

78. "Арсенал"да ўзгариш: Ляказетт ўрнига Торрейра тушди. 

77. "Арсенал" қамалда қолди, лекин ҳимоячилар хавфни бартараф этишяпти. 

73. Стерлингнинг чамаси 7 метрдан йўллаган зарбаси Луис томонидан "блок" қилинди. Ҳа, Давид Луис хатолардан хулоса қилган кўринади. 

72. "Арсенал"да ўзгариш: Пепе ўрнига Уиллок туширилди. 

71. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Обамеянг бирга-бир вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди! 

69. Ўйин давом этади. Мартинес эркин зарба орқали ўйинни бошлаб берди. 

67. Кевин де Брюййненинг хавфли узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.  ЎЙин тўхтатилди. Ўйинчилар озроқ тин олишади. 

66. "Манчестер Сити"да 2 та ўзгариш: Гюндоган ўрнига Родри, Марез ўрнига Фоден тушди.

64. Пенальти йўқ. Бурчак тўпи ўйинга киритилди, тўп Мартинесга етиб келди.  

63. Мустафи Стерлингни йиқитган бўлиши мумкин. Пенальти бор-йўқлиги ВАРда текширилмоқда. 

61. Зарба! Кевин де Брюйненинг жаримадан йўллаган жуда хавфли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

60. Жезусга нисбатан қўполлик ишлатилди - Луис айбдор.  

58. Пеп ўзгаришлар ҳақида ўйлаши керак. Агар ҳужум ҳақида гап борса, унда фақат Бернарду ва Фоден варианти бор холос.

57. "Шаҳарликлар"дан тўхтовсиз ҳужум. Ва ниҳоят Бельерин Мендидан тўпни олиб қўйишга эришди.

54. Зарба! Марезнинг чап оёғида ерлатиб тепган тўпини Мартинес тезкор реакцияси эвазига ушлаб олди. Қойил! 

53. Мэйтленд-Найлз Уокерни ажойиб тарзда алдаб ўтди, аммо узатма анча ноаниқ чиқди. 

51. Зарбалар бўйича 7:3 ҳисобида "Сити" олдинда, аммо зарба аниқлиги бўйича "тўпчилар" олдинда боришмоқда - 3:0!

50. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 36% - 64%  

49. Ууууух! де Брюйненинг ерлатиб берган пасидан кейин Стерлинг зарба йўллади, ноаниқ. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлимдан суратлар

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Уухх! де Брюйненинг зарбаси анча кучсиз чиқиб қолдиб лекин зўр ўйланганди. 

44. Мезбонларнинг ҳужуми Мэйтленд-Найлзнинг ноаниқ паси билан ўз ниҳоясига етди, тўп Эдерсонда. 

41. Зарба! Себальос бурчакдан тўпни оширди, Мустафининг бош билан берган зарбасидан сўнг,  Эдерсон сейв кўрсатди. 

40. Бельериннинг олдиндан ўйланган ажойиб узатмасини Уокер ўз вақтида бартараф этди. 

38. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 50% - 50%.  Ҳа, устоз-шогирд кураши давом этади. 

37. Ўзига хос финти орқали рақибини алдаб ўтган Себальос Жезус томонидан қўпол тарзда йиқитилди. 

36. "Арсенал" ҳужумда турли комбинацияларни амалга оширмоқда.  

34. "Арсенал" яхши ҳужум уюштирди. Пепенинг Ляказетт томон йўналтирилган узатмасини Эдерсон ўз вақтида пайқади. 

33. Тезкорлик билан ҳужумга интилаётган Ляказетт майдон марказида де Брюйне томонидан йиқитилди.

30. Эдерсон хатога йўл қўйди, аммо "Арсенал" ҳужумчилари бундан унумли фойдалана билишмади, ҳатто зарба берилмади... 

29. Кевин де Брюйненинг зарбаси!  Кучли зарба йўлига Жака тўғаноқ бўлди.  

26. Давом этамиз. Мартинес эркин зарба орқали тўпни ўйинга киритди, тўп Луисда ва у Пепега пас берди, Пепе эса йиқитилди.  

25. Ўйинда "пауза". Футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

22. Кевин де Брюйне қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи бўлди, тезлик олганди, аммо паси ноаниқ чиқди.  

20. Бу Обамеянгнинг карантиндан кейинги 4-голи бўлди.

19. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Пепенинг узатмасидан кейин Обамеянг ҳичобни очди - 1:0! 

16. Зарба! Луис ўзининг паси билан Обамеянгни бирга-бир ҳолатга олиб чиқди. Обамеянгдан тўғри Эдерсоннинг ўзи томон зарба. 

15. Шу пайтгача фақат "Сити" тўп билан муомилани йўлга қўйди. Ҳозирча "Арсенал" тўпга эгалик қилишга унчалик ошиқмаяпти. 

13. Ляказетт гол урди, аммо ундан олдинроқ офсайд қайд этилганди.

12. Марездан узатма, аммо тўғри Луиснинг боши томон... 

11. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 17% - 83%

9. Мустафининг қўпол хатоси "Арсенал"га қимматга тушиши мумкин эди, Мтерлинг ундан тўпни олиб қўйди, лекин кейинчалик вазият қўлдан чиқди. 

8. Марез қанот орқали "Сити"нинг ҳужумини бошлади, аммо бурчак тўпи билан чекланишди.  

6. "Сити" дастлабки дақиқаларданоқ тўп билан ўйинни назорат қиляпти. "Арсенал" эса назоратни меҳмонларга берган ҳолда тезкорлик билан ҳимоядан ҳужумга интилмоқда. 

4. "Манчестер Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди, номинал мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи бўлдилар, аммо муваффақиятсиз. 

3. Уууух! Себальос майдон марказида тўпни йўқотди. Стерлингнинг даҳшатли пасидан кейин ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишга улгуришди. 

2. "Манчестер Сити" ўйинни бошлаб берди ва тўпга эгалик қилишда давом этмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бизни олдинда ажойиб тўқнашув кутяпти!

Артета шогирдлари чигил ёзди машғулотларда

Таркиблар эълон қилинди

- Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Англия кубоги ярим финалидан жой олган "Арсенал" - Манчестер Сити" тўқнашуви бўлиб ўтади. "Уэмбли"даги ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика