UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  1 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  31 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  1 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  5 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0

Андрей Микляев олий лигадаги энг кучли жамоа номини айтди Янгиликлар

Андрей Микляев олий лигадаги энг кучли жамоа номини айтди

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.
- Учрашувни кўплаб вазиятларни кўкка совурмаганимиз билан изоҳлаш мумкин. Умуман олганда ўйиндаги қўйилган вазифани бажардик. Марат Бикмаев ҳам майдонга тушиб гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб йирик бўлиши мумкин эди. Аммо ҳали айтиб ўтганимдек, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.
Коне яқиндаги терма ихтиёридан қайтиб келгани учун бу баҳсга тайёр эмасди.

Санжар Шоаҳмедов бироз футболдан четда қолганди. Жамоамиз сафига қўшилганидан кейин ўртада янада рақобат ошди. Шоаҳмедов ҳозирда асосий таркибдаги ўрни учун курашиши керак.

Чемпионатдаги энг кучли жамоа ким? Кўплаб жамоалар билан ўйнадик. Аммо ҳозирги кунда чемпионатда "Насаф" айни кучга тўлган пайт. Уларда таркиб ҳам деярли ўзгаришларсиз, мураббий ҳам кўп йиллардан буён ишлайди, клуб структураси ҳам жуда яхши, Қаршида зўр стадион бор ва мухлислари ҳам ажойиб. "Насаф" кетма-кет ғалабаларни қўлга киритмоқда, ҳозирги кунда жамоа жуда зўр ўйнамоқда.

Ўтган сафар ҳам "Насаф"ни алоҳида таъкидлагандим ва бу фикрим ўзгаргани йўқ. Ҳозирги кунда "Насаф" ўйин томонлама ҳам жуда кучли рақиб саналади.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика