UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Ямаль "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  14 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  31 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5

Андрей Микляев: "Бикмаев жамоамизнинг ҳақиқий етакчисига айланди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Бикмаев жамоамизнинг ҳақиқий етакчисига айланди"

"Локомотив" - "Обод" (7:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
"Таркибда ўзгаришларни амалга оширдик. Сўнгги ойда жуда кўплаб ўйинлар ўтказдик. Бу жамоа ўтган мавсумда бу ерда биз билан дурангга эришиб қайтганди шу боис хавф кутгандик. Бундан ташқари "Обод" бу мавсум жуда кам гол ўтказаётганди. Ўйин ёқди, йигитларга раҳмат айтаман. Ўйин раҳбариятга ҳам, мураббийларга ҳам, футболчиларга ҳам ёқди.

- Нима учун "Локо" ОЧЛда шундай ўйнамайди?

- Сабаби рақиблар имкон беришмайди. Ҳар бир жамоа рақиби имконият берганичалик ўйнайди. "Обод" имконият берди ва ғалаба қозондик.

- "Обод" дастлабки 20 дақиқада ташаббусга эга бўлди.
- Таркибда ёш футболчилар жуда кўп, уларда иштиёқ кучли. Аммо бутун ўйинга кучлари етмаяпти.

- Бу мавсум ким жамоа етакчиси деб ўйлайсиз? Бикмаевми ёки Машариповми?
- Ўтган йил Абдухолиқов борлигида Бикмаев кам майдонга тушарди. Бу йил эса у жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди.

- Нима учун Кризо майдонга тушмаяпти...

- Сабаби у бизни қониқтирмаяпти. У машғулотларда кам ишлаяпти. Агар Бобожонов ундан икки баравар кўпроқ югурса нима учун Кризони туширишимиз керак? Унга машғулотларда янада кўпроқ ишлашини айтаяпмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика