UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  1 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  3 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  7 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  3 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  12 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  11 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  13 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  5 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  9 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  8

"Андижон": Мухлислар “Навбаҳор” билан ўйинга ўзгача тайёргарлик кўрмоқда Янгиликлар

"Андижон": Мухлислар “Навбаҳор” билан ўйинга ўзгача тайёргарлик кўрмоқда

31 июль куни Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида ўзига хос водий дербиси бўлиб ўтади.
Гарчи “Андижон” – “Навбаҳор” баҳси шу куни ўртоқлик мавомини олган бўлсада, мухлислар томонидан мазкур учрашувга бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин. Сабаби водий жамоалари иштирокидаги ўйинлар доимо ҳар қандай мақомга эга бўлишидан қатъий назар, муросасиз ва шиддатли рухда ўтади. Шунинг учун чоршанба оқшомидаги ўйинга ҳар иккала жамоа фанатларининг қизиқиши баланд. Маълумотларга қараганда, Намангандан ҳам бу ўйинга бир гурух мухлислар келиши кутилмоқда.

Андижонлик мухлислар гарчи жамоа биринчи лигада иштирок этаётган бўлсада, футболчиларни ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Яқинда “Нефтчи” ёшлар жамоасига қарши кечган ўйинга ҳам кўплаб ишқибозлар ташриф буюрди.

“Навбаҳор” билан ўйинда ҳам улар “Андижон”ни қизғин қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

Умид қиламизки, футболчиларимиз қўшниларимиз олдида уялтириб қўйишмайди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин “Соғлом авлод” стадионида, соат 18:45да бошланиши режалаштирилган. Шуни сайтимиз ўқувчиларига маълум қилардикки, ўйин бу вақтдан олдин ёки бироз кейин бошланиши хам мумкин. Шу боис стадионга бироз вақтлироқ келинса мақсадга мувофиқ бўларди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика