UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - ОКМК (1:0) баҳсидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда муҳим ғалабани қўлга киритди рақибимиз. Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Биринчи бўлимда суст ўйин бўлди, балки бунга об-ҳаво сабаб бўлгандир. Гол ўтказиб юборганимизга қадар жамоам жуда ёмон ўйнади. Менимча, айрим бир футболчиларимиз ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишган. Иккинчи бўлимда тўпга эгалик қилдик, аммо кўплаб вазиятлар бўлмади. "Бунёдкор" тизимли ҳимояланди. Бугунги хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз керак. Кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак" - дея айтиб ўтди Миржалол Қосимов.


- ОКМК ҳимояда тартибли ўйнайдиган жамоаларга қарши муаммоларга дуч келяпти. Бунга сабаб нимада?

- Ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Бундай ҳолатларда ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги балансни ушлай олиш керак. Зарба берадиган вазиятларда пас ўйнаб юбордик. Бу футзал эмас. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, аммо реализация оқсади. Яримта вазиятдан ҳам фойдаланиш керак. Олдинги учрашувлардек кўплаб вазиятлар бўлгани йўқ, сабаби рақиб яхши ҳимояланди. Аввалроқ айтганимдек, балки айримлар ҳали ҳамон "Насаф" билан ўйин ҳақида ўйлаб юргандир. Йигитлар охиригача курашишди. Бугун об-ҳаво жуда дим эди.


- Жавоҳир Илёсовга етарли рақобатдош йўқдек кўринмоқда. Илёсов биринчи бўлимда қўпол хатога йўл қўйди. Ёзда унга рақобатчи харид қилиниши мумкинми?

- Биринчи бўлимда Жавоҳир тушунарсиз хатога йўл қўйди. Бундай тажрибали футболчи бундай хатога йўл қўйиши яхши эмас. Дарвозабон - ярим жамоа. Биз бугун кўпроқ ҳужумга эътибор берган эдик. Кўрамиз, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Футболчиларга озуқа беришда давом этишим керак. Менга фарқи йўқ, футболчининг ёши каттами ёки кичик. Майдонда ёш фарқ қилмайди.


- ОКМКнинг сўнгги учрашувлардаги ажойиб ғалабалари футболчиларнинг ўзига бўлган ишончига салбий таъсир ўтказиб қўймадими?

- Мен ҳам шу ҳақда айтдим ўтдим. Айрим бир шахслар "Насаф"га қарши ўйиндан кейин ўзига келишмагандир. Биринчи бўлимда кўзларимиз ёнмади. Майдонда "квадрат" ўйнашдан фойда йўқ. Балки футболчилар ҳаддан ортиқ завқланиб юборишгандир, аммо улар бунга лойиқ эди. "Сўғдиёна" ва "Насаф"га қарши яхши ўйинлар ўтказгандик. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак.


- ОКМК мавсумдаги тўртинчи ўйинда учта марказий ҳимоячи билан ўйнай бошлади. Иккинчи бўлимда эса ҳимоячи ўрнига бошқа позициядаги футболчи майдонга туширилди ва шундан сўнг жамоангиз вазиятларга эга бўла бошлади. Аввалги тўрт нафар ҳимоячи услубига қайтиш яхшироқ бўлмасмиди?

- Четдан барчаси осон кўринади. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаган учрашувларимизда, жамоам жуда тезкор ва яхши ўйин намойиш этганди. Бугун ўйинимиз ўхшамади ва шу сабабли ўзгартиришга қилишга мажбур бўлдик. Баҳсни бир тактикада якунлаб қўйсак бўлар эди, аммо натижа бўлмаса фойдаси йўқ. Масалан, "Бунёдкор" жамоаси ҳам бугун уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади ва асосан қарши ҳужумлар орқали ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда схемани ўзгартирганимиз ҳам фойда бермади. Рақиб бугун тўғри ҳимояланди ва бизнинг ҳужумларимизни бартараф эта олди.


- Жамоангиз бугунги ўйиндан қандай хулоса чиқариши мумкин?

- Ўзим учун керакли озиқа олдим, энди барчасини айтиб беришим керак эмас-ку. Ҳар бир учрашувдан қандайдир хулоса оламиз. Қаерда ротация қилсак бўлади ёки қаердадир ўзгариш қилиш мумкинлиги ҳақида билиб оламиз.


- Бир нечта ўйин аввал захирадан майдонга тушган футболчи ўйинни кучайтира олиши керак деган маънодаги гапларни айтган эдингиз. Бугун эса жамоангиздаги айрим бир футболчилар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетган деб айтяпмиз. Ушбу гаплар жамоангиздаги қайси футболчиларга тегишли бўлиши мумкин?

- Бу гапларимни нотўғри талқин қилиш керак эмас. Футболчиларимиз ўтган ўйинларда ажойиб натижа қайд этишди ва ғалабани нишонлашга лойиқ эдилар, аммо тарих билан яшаб бўлмайди. Ўтган учрашувларни дарҳол унутиш керак. Футболчи шуниси билан ҳам профессионал. Мисол учун, мен ҳам ўттиз йил аввал шундай мусобақада ғолиб бўлганман деб юрмайман-ку. Футболда ҳар доим исботлаб келиш керак. Эски ғалаба билан бўлажак рақибни қўрқитиб бўлмайди. Хафа бўлиш футболчининг ўзи учун зарар. Мен ҳеч кимни ёмон бўлсин демайман. Ҳар бир нарсанинг меъёри бор. Мен ҳам 34-35 ёшимда Россияда 90 дақиқа ўйнар эдим ва терма жамоа сафида захирада қолиб кетган вақтларим ҳам бўлган. Бу нормал ҳолат, сабаби бош мураббий шундай қарор қилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика