"Андижон" иккинчи даврани янги формада бошлайди

Narzulla Saydullayev
3 авг 2014, 15:14
“Андижон” жамоамиз иккинчи даврани бугун Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўйин билан бошлайди.
Хабарингиз бор, биринчи даврадан кейин жамоада сезиларли ўзгаришлар юз берди. Янги раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар таклиф этилди.

Шу билан бирга иккинчи даврани жамоамиз янги либосларда бошлайдиган бўлди. “Андижон” клуби ҳам бир неча йилдан бери “Joma” фирмаси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу ҳамкорликни давом эттирган ҳолда футболчиларимиз энди бошқача формада майдонга тушадилар. Яъни, иккинчи даврада жамоамизнинг либоси кўк ва оқ рангли формада бўлади. “Пахтакор”га қарши баҳсда жамоа оқ рангли формада майдонга тушади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz