UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  183 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  6 16:57"Мен умримда бунақасини кўрмаганман". Зидан Ямалнинг истеъдодини эътироф этди  9

"Андижон" дастлабки йиғинни якунади Янгиликлар

"Андижон" дастлабки йиғинни якунади

"Андижон" ҳам дастлабки йиғинни тугатиб, қисқа муддатли таътилга чиқди.
Энди жамоа аъзолари 3 январь куни яна клуб қароргоҳида йиғилади. Бу ерда мазкур йиғин 15 январгача давом этиши режалаштирилган. Шундан сўнг Тошкентга борилади. Бургутлар феврал ойида ташкил этиладиган ПФЛ Кубоги турнирида ҳам иштирок этишни мақсад қилган.

Жамоа сафидаги ўзгаришлар ҳам айнан тайёргарликнинг иккинчи қисмидан бошланади. Бу йил жамоа сафида ҳаракат қилган Юрий Цой, Акмал Турсунбоев, Афзал Азизов, Икром Ибрагимов, Фурқат Ҳасанбоев, Акрам Комилов, Андрей Сидоров каби ўйинчилар жамоанинг декабрь ойида ташкиллаштирилган йиғинида иштирок этмади. Айтишларича клуб бу футболчилар билан ҳамкорликни тўхтатган.

"Андижон" учун бегона бўлмаган Шуҳрат Мирхолдиршаев келаси йил бургутлар сафида ҳаракат қиладиган бўлди. Тажрибали футболчи 15 январдан жамоа ихтиёрига етиб келиши айтилмоқда.

Шунингдек бу йил жамоада ўйнаган Сергей Смородин, Ғиёс Комилов ва Сардор Соибовнинг яна клубда қолиши аниқ бўлган.

Бундан ташқари жамоа раҳбарияти яна бир қатор футболчилар билан музокара олиб бораётган бўлса ажаб эмас. Хориждан келиши таҳмин қилинаётган легионерлар катта эхтимол билан литвалик  футболчилардир. Маълумотларга кўра улардан бири марказий ҳимоячи бўлса, иккинчиси ҳужум чизиғида тўп тепади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика