UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3

Андижонда “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири бошланди Янгиликлар

Андижонда “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири бошланди

Андижон шаҳрида Ўзавтосаноат АК тизимидаги қўшма корхоналар ўртасида “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири старт олди.

Завод ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш ва қўшма корхоналар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон республикасининг мустақиллик байрамини кенг тарзда нишонлаш мақсадида ўтказилиб келинаётган мусобақада жами саккизта жамоа иштирок этмоқда.  Хусусан “GM-Uzbekistan”, “Уз Донг Жу”, “Уз Тонг Хонг ” “Уз Донг Янг”, “Уз Ханг Ву”, “Уз Сем Юнг”, “Уз Корам” ҳамда  “Уз Донг Вонг” ҳаваскор жамоаларидир.
Ўз вақтида олий ва биринчи лига клубларида ўйнаб мухлисларга яхши таниш бўлган бир қатор футболчиларни ушбу турнирда иштирок этаётганини айтиш лозим. “Андижон”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Қизилқум” сингари элита жамоаларида ўйнаган тажрибали ҳужумчи Анвар Абдуқодиров, “Андижон” ва “Бухоро”да тўп тепган Элёр Раҳматуллаев, “Андижон” ва “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган Аҳрор Иминов айни дамда “УзТонгХонгКо” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганини айтиш лозим. Ушбу жамоага таниқли собиқ футболчи Отабек Қиличев устозлик қилиб келмоқда.

Турнир ташкилотчилари. Чапдан ўнгга. Анвар Маражабов, Шуҳрат Ғаниев...


“УзДонгЖу” жамоасида эса ўз вақтида олий лигада “Андижон” ва “Навбаҳор” учун тўп тепган ҳимоячи Азамат Исаевни кўриш мумкин.

Айтиш керакки, ўз вақтида олий лигада ўйнаган профессионал футболчиларнинг бугунги кунда ҳаваскорлар жамоасида ўйнаши, қайсидир маънода турнирнинг жозибали  ва шиддатга бой ўтишида хизмат қилмоқда.

"УзХангВо" жамоаси

Мазкур “Мустақиллик Кубоги-2016” турнири аслида 2011 йили вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил топган. Кейинчачалик 2012 йилдан буён Узавтосаноат томонидан ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур турнирга бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин. “Андижон” ФК раҳбарияти ҳам мусобақага бефарқ эмас. Клуб-вице президенти Абдисоломов Маъруфжон Жамолдиновичнинг шахсан ўзи ўйинларни бевосита стадиондан туриб кузатиб бораётганини айтиш лозим.

"Уз Донг Жу" жамоаси

Ушбу турнирнинг юқори савияда ўтиши учун “GM-Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан масъул сифатида бириктирилган собиқ футболчи Шуҳрат Ғаниев ва таниқли ҳакам, бугунги кунда олий лига лайнсмени, Андижон вилояти футбол федерациясида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган Анвар Маражабов астойдил ишламоқда.

Бугун тушликка қадар иккита ўйин бўлиб ўтди. Ҳар икки баҳсни ҳам олий лига тоифасидаги ҳакам Темур Тўхтасинов бошқариб боргани эътиборга моликдир.
Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ  даҳасида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”нинг сунъий қопламали майдонида ўтган беллашувлар кескин ва муросасиз руҳ остида ўтди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун бор куч ғайратини ишга солгани учрашув чоғида билиниб турди.

"Уз Тонг Хонг" жамоаси

"Уз Тонг Хо" - "У Донг Янг" ўйини олдидан


1-турда қуйидаги натижалар қайд этилди
“Уз Донг Жу” – “Уз Тонг Хонг” 0:3
“Уз Сем Юнг” – “Уз Ханг Ву” 0:1
“GM-Uzbekistan” – “Уз Донг Вонг” 4:0
“Уз Донг Янг” – “Уз Корам” 5:2

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика