UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  105 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   21 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

“Андижон” йиғинига янги футболчилар қўшилди Янгиликлар

“Андижон” йиғинига янги футболчилар қўшилди

Теглар :  Андижон
Айни дамда Тошкентда йиғин ўтказаётган “Андижон” кунига икки маҳалдан машғулот олиб бормоқда.

Эрталабки машғулотлар “NBU-Осиё” стадионида жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилаётган бўлса, кечки машғулотлар “Турин” стадионида асосан техник-тактик жиҳатлар устида олиб борилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, бундан бир неча кун аввал “бургутлар” йиғинига тажрибали футболчи Қаҳрамон Баҳодиров билан иқтидорли ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев келиб қўшилганди. Улардан кейин “Бухоро” жамоасидан Бобур Омонов ҳам “Андижон”нинг йиғинига қўшилди. 29 ёшли ҳимоячи ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этиб, ўзидан илиқ таассурот қолдиришга харакат қилмоқда.

Ундан ташқари бугун қирғизистонлик Миролимжон Аҳмедов ҳам андижонликларнинг лагерида пайдо бўлганини айтиш мумкин.
Юқорида номлари келтириб ўтилган футболчиларни мураббийлар штаби Тошкент йиғини чоғида ўтказиладиган синов-назорат ўйинларида кўздан кечиради.

Маълумот учун “Андижон” жамоаси 30 январ куни “Бунёдкор”, 3 феврал куни эса “Қизилқум” билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Дарвоқе, маълум муддат жамоа кўригида бўлган молдавиялик Илиэ Дамасчан, Вадим Калугхер ва украиналик Андрей Пашенко сингари легионерларга жавоб бериб юборилди.

Ҳозирда таркибни кучайтириш мумкин бўлган бир қатор футболчилар билан музокара давом этаётганини айтиш лозим.

“Андижон” матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика