UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  0 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  18 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  3 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Турон” жамоалари ўртасидаги баҳсда (2:1) ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли вазият бўйича “Турон” клубидан шикоят хати келиб тушди ва бу бўйича интизомий чора қўлланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида бош ҳакам Аскер Нажафалиев андижонликлар аъзоси Абдураҳмон Комилов фол амалга оширгани учун унга сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, 34-дақиқада “Турон” футболчиси Билолхон Тошмирзаев рақибга нисбатан қўполлик ишлатган ва рефери тўғридан-тўғри қизил карточка билан уни майдондан четлатган.

Ушбу вазиятлар эксперт ҳакамлар комиссиясида батафсил кўриб чиқилди ва иккала ҳолатда ҳам хато қарор чиқарилган, деган хулосага келинди. Биринчи вазиятда бош ҳакам узоқ вақт ВАР ёрдамидан фойдаланганига қарамай, қизил карточка эмас, сариқ карточка билан кифояланди. Иккинчи вазиятда эса кутилмаганда қизил карточка кўрсатилди ва табиийки, бу ҳам нотўғри қарор эканлиги айтилди. Натижада, Нажафалиевга ўйин учун белгиланган маошнинг 50 фоизи миқдорида жарима, Суперлиганинг 4 та баҳсидан четлатиш ҳамда қуйи лигага тушиш жазоси қўлланилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика