

"Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказган бўлсак, иккинчи таймда умуман бошқача ўйнадик. Иккинчи таймда ўйин тақдирини ўзгартириш қийин, лекин жамоада буни ўзгартириш учун характер бор эди. Йигитлар таслим бўлишмади ва бу бизни ўзгартиришига ишонаман.
Себальос ва Асенсио ўйин динамикасини ўзгартирди. Улар ўйинга шиддат олиб киришди, ҳисобни ўзгартириш ва кейинги босқичга чиқишда ҳал қилувчи роль ўйнашди", – деди Анчелотти.
"Реал"нинг 1/4 финалдаги рақиби бугун қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлади.



