

"Қаймоқранглилар" ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири билан дуранг ўйнаб, Ла Лигадаги ғалабали сериясини узайтира олишмади.
"Ҳозир жуда кўп ўйин ўтказишга тўғри келяпти ва футболчиларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан тикланиши жуда қийин. Бу кўплаб жамоаларда содир бўлади.
Асенсио қўли билан ўйнади деб ўйламайман. Чемпионлар Лигаси ўйинида бундай қарор қабул қилинмаган бўларди. Ушбу эпизодлар турлича талқин қилинади, нимани кутишни билмайсиз.
"Реал" ҳозирда энг яхши ҳолатда эмас: Модрич, Вальверде ва Родриго соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли бу ҳафта кўп машғулот ўтказмади", – деди Анчелотти.



