

"Дунёнинг энг кучли 3 дарвозабони? Қийин савол. Ҳозирда ажойиб дарвозабонлар кўп. Аллисон, тер Штеген ва Облакларни айтишим мумкин. Буффон? У ажойиб дарвозабон ва инсон. У ҳалигача яхши формада. Биз ҳаммамиз унинг қайтганидан мамнунмиз. Мен учун у билан яна бир йилни битта жамоада ўтказиш ғурурдир", - дейди Войцех Шесни.
Қайд этиш керакки, польяк номаълум сабабларга кўра жамоадоши Жанлуижи Буффонни бу рўйхатга киритмади.
Эслатиб ўтамиз, Польша терма жамоаси посбони "Ювентус"га 2017 йилда Лондоннинг "Арсенал" клубидан ўтган эди.



