Ана холос! Моуринью "Рома" раҳбариятидан Роналдуни олиб келишни сўрамоқда

Sherzod Nurmatov
26 июн 2022, 19:54
Мураббий жамоада ҳамюртини кўрмоқчи.

"Marca" хабарига кўра, Жозе Моуринью Рим клуби хўжайинларини 37 ёшли Криштиану Роналдуни сотиб олишга кўндириш ҳаракатида, унинг хизматларига Лондоннинг "Челси"си ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва МЮ ўртасидаги амалдаги келишув келаси йилнинг июнига қадар амал қилади. Аммо ҳужумчи жамоани тарк этишга қарши эмас, чунки у кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамайди.

Криштиану Роналду ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca