UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  0 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  4 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  4 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  23 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  21 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  18 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик" Янгиликлар

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик"

Ҳужумчи Амирбек Саидов Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси тўпурари бўлди.

Унинг Англия, Канадага урган голлари ғалабаларда муҳим роль ўйнади. Кеча тантанали кутиб олиш маросимида Амирбек Саидов ва унинг отаси Алишер Ниязовга микрафон тутдик. 

"Мусобақани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдик. Нафақат ўғлим Амирбек, балки бутун терма жамоамиз учун хурсандман. Терма жамоа мураббийлари, шифокорлари, раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бутун жамоа бирлашиб, муносиб натижа кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи гол уришни, ўзини кўрсатишни истайди. Амирбекнинг голларида барчанинг меҳнати бор. Бу – лотерея. Умуман, терма жамоадаги барча ўйинчилар борларини бергани кўриниб турди. 

Эндиликда барчаси ўзига боғлиқ. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, катта жамоаларда ҳам ўйнайди. Мен бунга ишонаман", – деди футболчининг отаси Алишер Ниязов.



"Жаҳон чемпионати юқори кайфиятда ўтди. Кўрганингиздек, биз кўпроғига лойиқ эдик. Мақсадимиз чемпионлик эди. Умуман, барчаси аъло даражада ўтди. Бошида бироз темпга киришиш қийин бўлганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик. Майдонда Англиями ёки Франция, барча рақибни мағлуб этишга тайёр эдик. Майдонда улар бир хил рақибга айланади", – деди Амирбек Саидов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика