Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Жамоа ярим ҳимоячиси Алишер Маҳмудов жамоа қароргоҳини тарк этган. Бу ҳақда футболчининг ўзи сайтимизга маълум қилди. Маҳмудов қишки йиғин давомида "Навбаҳор" сафида бир нечта голлар урган эди. Ҳозирча ярим ҳимоячи қайси клубга ўтиши маълум эмас.