UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  3 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор" Янгиликлар

Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"

Эрон терма жамоаси етакчи футболчиси Алиризо Жаҳонбахш Ўзбекистонга (0:0) қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Бугун тенг ўйин бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам вазиятлар яратди. Қизил карточкага қадар устунлик биз тарафда эди, аммо четлатиш ўйинни ўзгартириб юборди. Пенальти 100% бор эди ва биз ҳатто ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Баъзи бир ўзбек футболчилари орада фарқ бор эканлиги ҳақида айтишди. Ҳурмат сақлаган ҳолда айта оламанки, жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта тафовут бор. Биз Ўзбекистонга уч очко учун келгандик, аммо якунда бир очкони қўлга кирита олдик. Биз бундан мамнунмиз.

- Гуруҳдаги вазият ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо Қирғизистон ва КХДР каби терма жамоалар ҳам етарлича қаршилик кўрсата олишмоқда. Гуруҳимиз етарлича кучли. Осиёда футбол ўсиб бормоқда. Ким кўп очко йиға олса, мундиалга йўл олади.

- Қатарга қарши учрашув қаерда ўтказилгани сизлар учун қулайроқ?
- Бизга ҳеч қандай фарқи йўқ, аммо ўйин расман БААда ўтказилади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика