Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум
17 мар 05:25
Янгиликлар
Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум
Миллий жамоамиз ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов «Ризеспор» клуби сафида Туркия чемпионати доирасидаги учрашувда юзидан жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Клуб томонидан ўтказилган тиббий текширувлар натижасида Алиқуловнинг бурун ва ёноқ қисмида суяк синиш ҳолати аниқланиб, футболчига жарроҳлик амалиёти қўлланди. Ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тиббий штаб тавсияси билан Ҳусниддин Алиқулов терма жамоамиз йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди.
Темур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар томонидан миллий жамоа сафига «Насаф» клуби ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев жалб этилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар