Александр Хомяков: “Машғулотларда пенальти тепиш борасида ҳам кўпроқ ишлаймиз шекилли”
08 авг 2015 23:35
Янгиликлар
Александр Хомяков: “Машғулотларда пенальти тепиш борасида ҳам кўпроқ ишлаймиз шекилли”
“Андижон” - “Машъал” (1:0) учрашуви якунига етгач, ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.
- “Андижон”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Кўрдинглар, кўплаб вазиятларни содир этдик. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Пенальти ўйин тақдирини хал қилди. Бизда ҳам пенальти тепиш имкони бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Гарчи шундай бўлсада, йигитларга ўйин борасида ортиқча эътироз йўқ. Ҳайронман пенальтидан негадир фойдалана олмаяпмиз. Мана бугун учинчи марта фойдалана билмадик. Машғулотда бу борада ҳам ишлаймиз шекилли - дейди Александр Андреевич.
Исломбек Рустамбеков.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар