UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  1 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  5 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  8 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  10 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Александр Хомяков: "Баҳорда комбинацион ўйин кутманг" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Баҳорда комбинацион ўйин кутманг"

"Навбаҳор" - "Машъал" (0:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Александр Хомяков иштирок этди.
"Албатта мавсумни сафардаги ғалаба билан бошлаш ёқимли. Бугун очилиш ўйини бўлгани учун стадионга кўплаб мухлислар келишини билардик. Шундай оғир ўйини бўлишини кутгандик. Қарши ҳужумга асосланган тактикада ўйнадик. Шогирдларимга раҳмат айтаман. Баҳорги футбол шундай, комбинацион ўйин кутиш қийин. Узун паслар орқали фақат бўш зоналардан унумли фойдаландик", - дейди Хомяков.

- Ҳимоячининг хатоси ҳақида нима дейсиз?
- Ҳужумчиларимизнинг босими натижасида рақиб ҳимоячилари хато қилишди.

- Бунинг ниманинг эвазига ғолиб бўлдингиз?
- Айтиб ўтдимку, комбинацион ўйин бўлмади. Фақат курашларга асосланган ўйин бўлди. Шу ҳам катта ёрдам берди.

- Рақибни ўргандингизми?

- Албатта, буни яширмайман. Жамоа тахминан қандай ўйнашини билардик.

- Жамоа бу йил қайси ўринлар учун курашади?
- Келинг яна бир неча тур ўтсин, раҳбарият олдимизга ўтган йилдагидан кўра яхшироқ натижани вазифа қилиб қўйди. Бунга ҳаракат қиламиз.

- Янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Таркибда бир қатор легионерлар ўйнашди. Букаткин, Иванов... Владислав гол урди, унинг дебюти омадли чиқди. Аммо ҳозирча биз 70 фоизга тайёрмиз.

- "Навбаҳор" ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоа ўз уйида ўйнади, мухлисларнинг босими ҳам сезилди. Иккинчи бўлимда улар ҳам узун паслар билан ўйнашга ўтишди. Бунда ўйинларда омад ҳам катта роль ўйнайди.


Шерзод Ҳамдамов ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика