UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 23:14"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  3 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  7 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  31 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  13 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  2 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  21

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди" Янгиликлар

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди"

Championat.asia сайтида интервьюлар давом этади.

Галдаги суҳбатдошимиз қишки трансферлар ойнасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига келиб қўшилган босниялик ҳужумчи - Александр Глишич. Футболчи Арманистон чемпионати жорий мавсумида 9 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. У 2019 йилдан бери мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келади.  У билан интерьвю давомида бир қатор саволларга жавоб олдик


- Александр сизни юртимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Янги жамоага кўникиш жараёни қандай кетяпти? Умуман олганда "Динамо"дан олган биринчи таассуротингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Дастлабки хулосаларим жуда ижобий. Клубда ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганлигини кўрдим. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда, дея оламан. Шаҳарда "Динамо"нинг ишқибозлари кўплигини сезиш қийин эмас. Улар ҳам, биз ҳам Суперлига стартини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Стадионга келган ҳар бир мухлисга хурсандчилик улашишни мақсад қилганман. 

- Европа Лигаси ва кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган "Алашкерт" жамоасидан Суперлигага чиққан "Динамо"га келдингиз. Сизни бу ерга келишда нима ундади?

- Гапингиз ҳақиқатни ўзи. Мен янги саргузаштларни яхши кўраман. Бу билан биргаликда "Динамо"нинг келажакдаги режалари ўзига жалб қилди. Бош мураббий аввалдан мени ўз жамоасида кўришни истагани муҳим рол ўйнади. Ўзбекистон футболи ҳақида кўп маълумотларни айтишди. Якунда Самарқандга келишга қарор қилдим. 

- "Динамо"дан таклиф тушиши билан тасаввурингизга биринчи бўлиб нима келди?

- Биринчи бўлиб Самарқанд фикри туғилди. Чунки бу жуда катта тарихга эга шаҳар ҳисобланади. Аммо бу ҳақида кўп ҳам гапира олмайман.Чунки келганимга бор йўғи 7 кун бўлди. Ҳозирда асосий эътибор машғулотларга қаратилган. Мана шу вақт ичида кўплаб иқтидорли футболчилар борлигига гувоҳ бўлдим. Видео ва расмлар орқали стадионлар билан танишдим. Менимча бир неча ойдан кейин қисман хулоса қилиш мумкин. Олдинда узоқ мавсум кутмоқда. Томоша қилишга ҳали улгураман. 

- Жамоада ўзингизга асосий рақобатчи сифатида кимни кўряпсиз?

- Ким билан рақобатлашишимдан қатъий назар барчамиз бирлашишимиз керак. Шундагина натижа бўлади. 

- Арманистон клубида бир нечта чиройли голлар муаллифига айлангансиз. Бунда албатта жамоадошларингизни ҳам ҳиссаси катта бўлган. Лекин "Алашкерт" ва "Динамо" футболчиларининг даражаси турлича. Бу ерга келиб ўз даражангиз тушиб кетишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, мени буни ўйламаяпман. Ўйиним пасаяди, деб ўйламаймаган бўлардим. Кўрдимки, "Динамо"да ёмон футболчилар йиғилмаган. Тўғри янги келган футболчилар ўзларини ҳали тўлиқ кўрсатишга улгуришмади. Лекин бу йил улар нималарга қодирлигини исботлай олишади. Жамоа ва майдон ичида барча битта футболчига айланади. 

- Бундай фикрингиздан кўриниб турибдики, ўзбекистонлик футболчиларни танийсиз?

- Масалан Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоев ҳақида эшитганман, десам тўғри бўлади. Улар топ даражадаги маҳоратли ижрочилар ҳисобланади.

- Самарқандлик футбол мухлисларига нима дея оласиз?

- Футболчилар майдонда мухлисларга завқ улашиш учун ўйнайди. Бу йил давомида Самарқанд халқини ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан қувонч улашмоқчимиз. Айтганимдек чемпионат бошланишини биздан ҳам кўпроқ улар кутаётганини ҳис қилиб турибмиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика