UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  9 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Александр Гейнрихдан 2013 йилда олинган катта интервью Янгиликлар

Александр Гейнрихдан 2013 йилда олинган катта интервью

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих Италия А серияси юлдузларига қарши баҳсда майдонга тушди ва хайрлашув учрашувини ўтказди.

2013 йилда Гейнрих ҳали 3 ёшга ҳам тўлмаган championat.asia сайтининг "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаси учун катта, эксклюзив интервью берган эди. Қуйида ўша интервьюни ҳеч қандай ўзгаришларсиз тақдим этамиз.



Ҳар бир соҳанинг ўз шахси бўлади. Табиийки футбол ҳам бундан мустасно эмас. Ўз пайтида Красницкийни ўйинини кўраман деб стадионга ташриф буюрган мухлислар, кейинчалик Биродар Абдраимов ўйинларини томоша қилишган. Атайин Миржалол Қосимовни кўраман деганлар қанча бўлган. Бугун олий лига жамоларида шундай ўйинчилар борми? Масалан сиз айнан қайси футболчини ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрасиз? Яқинда, «twitter»даги саҳифамда бир ўқувчи, бир пайтлар «Пахтакор» Фарғонага келганида Аҳмедов ва Гейнрих ўйинини кўраман деб ҳам стадионга борар эдик деган фикрни билдириб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам бу футболчиларни ўз мухлиси, айнан жамоа эмас, уларнинг ўйинини томоша қилиш учун стадионга келадиган мухлислар сони кўп эди. «Кеча, бугун, эртага» лойиҳаси юзасидан электрон мазилимизга келиб тушаётган таклифлар ичида, Александр Гейнрих билан суҳбат ўтказишимизни сўраганлар кўп бўлди. Футбол ким учун, албатта мухлис учун. Мухлиснинг тилаги биз учун қонун ва бу сафарги меҳмонимиз - Александр Гейнрих.

Гейнрих билан интервью осон бўлмаслигини аввалдан билар эдим. Саша билан шаҳсан 2008 йилдан бери танишмиз. Жуда ҳам ҳушчақчақ инсон. Табиийки бундай тоифа кишилар билан жиддий аснода суҳбатлашиш қийин бўлар эди. Интервью қанчалик ўхшади ёки йўқ, буни ўқиганингиздан кейин ўзингиз хулоса қиласиз.

- Келинг тарихга қайтамиз, Ангрен кўчасидан МТЖгача бориб этган Гейнрих қандай футболга кириб келган?

- Фаолиятимни дўстларим каби кўчада футбол ўйнаш билан бошлаганман. Шундай кунларнинг бирида дўстларимдан бири, барибир кун бўйи футбол ўйнаяпмиз, кеттик бирон-бир тўгаракка бориб шуғулланайлик деди. Ҳар куни қилиб юрган ишимиз бўлганлиги учун йўқ демадим ва туман футбол мактабига ёзилдим. Кейин бизни шаҳарни иккинчи лигасидаги жамоага қабул қилишди. Тўп билан муомала қилиш давомида, бу мени ишим эканлигини англаб етдим. Туманлараро чемпионатда Чирчиқ жамоасига қарши ўйнар эдик, ўшанда чирчиқликлар шарафини Сервер Жепаров ҳам ҳимоя қилар эди. 8-синфга ўтганимиздан кейин Илёснинг дадаси Бакир ака Зейтуллаев бизни Тошкентдаги интернатга олиб боришини айтди. Бу пайтда Илёс ҳам машғулотлардан ўтаётган эди. Йиғиндан ўтиш учун машғулотларга келдим. Очиғини айтаман осон бўлмаган. У пайтда интернатда Ўзбекистоннинг энг кучли болалари келиб йиғиндан ўтишар эди. Энг сараланган футболчиларгина кўрикдан муваффақиятли ўтишди. Улар қаторида мен ҳам бўлган эдим. Шундан кейин футбол мени ҳаётим бўлишини англаб этдим ва бор эътиборини унга қаратдим.




- Одил билан суҳбтларимиз чоғида у сизни ўйинларингиз ва машғулотларингизни томоша қилганлигини айтиб ўтган эди...


- Ўз навбатида биз ҳам ўзимиздан катта ёшдаги жамоаларни машғулотларини кузатар эдик. Ўйинларини кўриб керакли нарсаларни ўрганиб кейин уни ўзимизда синардик. У пайтларда мен олий лигада ўйнайман деб ўйламаганман ҳам. Биринчи лига ўйинларида футболчиларни гавдаси ва майдондаги ҳатти-ҳаракатларини кўрганимда уларни орасига тушиб қолсам соғ чиқмайман деб ўйлар эдим. Лекин якунда шундай бўлди-ки, ўзим учун қийин кўринган биринчи лигани ортда қолдириб терма жамоагача бориб етдим.

- Аввалги шароит билан ҳозиргисини солиштирсак...


- Ҳар биримизда тўп бўлар эди. Аммо бу тўплар учун ўзимиз пул йиғар эдик. Қўшимча машғулот ўтказишни истасак ҳам шу каби ҳолат. Интернатда ёғоч кукунидан (опилка) иборат бўлган майдон бўлар эди. Пул йиғиб кукун сотиб олар эдик.

- Қачон футбол бу мени касбим бўлади деган қарорга келгансиз?


- Илк маротаба ёшлар терма жамоаси сафида машғулот ўтказиш учун Германияга бордик. Айнан мана шу сафар мен ўз устимда ҳали анча ишлашим керак эканлигини англаб этдим, нафақат мен барча. У ерда ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб мағлубиятга учрадик. Мағлубият ҳам шунчаки бўлмади. Улар биздан ҳар томонлама ўзларининг устун жиҳатларини намоён қила олган эдилар. Ўртадаги тафовут жуда ҳам катта эди. Шундан кейин мен ўзимига сўз бердим, футбол билан жиддий шуғулланаман. Бу мураббийларга ҳам боғлиқ эди. Агар мураббий сендан яхши футболчи чиқаришни истаса, сени машғултоларда «қийнаши» керак. Ундан ташқари футболчининг кўзида олов ёниши керак. Кейин саралаш баҳсида биз Непалга ютқазиб қўйдик ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатига чиқа олмадик. Кейин ёшлар терма жамоаси тузилди ва Борисов қўл остида жамландик.

- Саралаш ўйинлари «ЖАР» стадионида бўлиб ўтган эди. Барча ўйинлар ТВда кўрсатилган ва халқ Гейнрих ким, Нестеров ким эканлигини билишди...

- Бу кунларни унунтиб бўлармиди? Бизнинг ҳамма ишларимиз амалга ошар эди. Шу таркибда ҳақиқатдан ҳам энг кучлилар йиғилишга ва мен ҳар бир ўйинда 2тадан кам бўлмаган голларни урар эдим. Айниқса мухлислар сени исмингни айтиб бақириб туришса, кучинга куч қўшилади. Аслида футбол мухлислар учун. Мухлис учун нима керак, қизиқарли ва жонли футбол. Нима учун биз театрга тушамиз, сабабики ўтда ҳаммаси табиий кечади. Киши дам олади. Футболда ҳам шундай бўлиши керак. Ҳар бир санъат шинавандаси кинога севимли актёримни кўраман деб боради. Футболда ҳам шундай бўлиши керак.




- Бугунга келиб ёшларимизга яратилган шароитлар жуда ҳам зўр. Деярли ҳар ойда чет эл сафарига борадилар. Сизлар эса оддий шароитда жуда чиройли ўйин намойиш этган эдилар. Бу кўпроқ нима билан боғлиқ бўлган?


- Тўғри. Тўғрисини айтсам сафимизда зўр ўйинчилар кўп эди.

- Саволни бошқачароқ берай, ҳозир ёшлар терма жамоаси аъзоларини танимаймиз. Сизлар Осиё чемпионатида ўйнаётганиларда кўпчилик танир эди. Чунки ҳаммангиз жамоаларингиз сафида кўзга кўринга эдингиз...


- Гап шундаки ҳар бир ёш футболчининг тақдирида ўтиш босқичи бўлади. Сиз ёшлар савиясидан юқориланганингизни сезасиз аммо катталар ичида тажрибангиз йўқ. Ёшлар таркибидан ўтиш чоғида футболчидан катта психологик куч ва характер талаб қилинади. Ўз навбатида сенга имконият ҳам берилиши керак.

- Ҳаммани асраб қола олмаймиз. Ҳозир 2% футболчилар сақланиб қолиняпти ёки йўқ. Ҳеч бўлмаса 10% футболчини асраш учун нима қилиш керак?


- Eтакчи жамоалар ҳамиша чемпионликни мақсад қиладилар ва улар тажрибали футболчиларни ҳизматидан фойдаланишни мақсад қиладилар. Йирик ҳисоб қайд этилиб турган пайтдагина ёшларга баъзида имкон беришади.

- Бугун олий лигамизда 14та жамоа бор денг, лекин санаб чиқсак 10та ёш футболчи йўқ.


- Ҳозир Қозоғистонда ҳар бир жамоада 22 ёшгача бўлган битта футболчи майдонга тушиши шарт. Бизниинг сафимизда уларнинг 4 нафарни ташкил этади. Чунки асосий таркибда майдонга тушган футболчи захирадагисига айнан шу ёшдаги футболчига алмаштирилиши лозим. Истайсизми йўқми жамоада 4 нафар ёш футболчини рўйхатдан ўтказишга мажбурсиз. Чунки битта ўйинчи қизил карточка олиб қолса, асосийда битта ёш ва захирада яна биттаси ўтириши керак. Асосий таркиб футболчилари учун бу бироз қийин бўлиши мумкин, чунки сиз ўша ёш бола учун ҳам ўйнайсиз. Аммо чемпионат ва МТЖга футболчи тарбиялаш учу бу энг яхши йўл. Ўз навбатида ёшлар лигаси тизимига ҳам ўзгартириш киритиш керак. Қозоғистон ёшлар лигасида 1992 йилдан катта бўлган футболчиларни ўйнаши ман қилинган. 2014 йил эса асосий таркибдаги ёш футболчи сони 1 ёшга кичраяди, бу эса мураббийни тинмай изланишга мажбур этади. Мамлакатдаги ёш истеъдодни топиш орқали рақибдан устунликни қўлга киритади. Бу эса ёш футболчи учун катта имконият.

- Дилшод Нуралиев билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида, мутахассис натижа йўлида футболчилар йўқолиб бораётганлигини такидлаб ўтди. Бир пайтлар бизда натижа бўлмаган, аммо МТЖ учун яхши ўйинчилар этишиб чиқарди. Ёшлар ва ўсмиртлар таркибида этакчи футболчи йўқдек...


- Eтакчи футболчи ҳамма эрда бўлиши керак. Eтакчида гап катта. Майдонда қизиши турган пайтингиз ўша этакчи олдингизга келиши керак-да, Саша жим бўл, ўйинингни қил дейиши керак. Бизнинг МТЖда ҳам энг катта камчилик мана шунда. Бизда этакчи футболчимиз йўқ. Футболчиларнинг ўртасидаги муносабат ёмон эмас, лекин майдондаги этакчини вазифаси бошқа ва у сиз бўлмайди.

- Ўз пайтида сиз ҳам ёшлар ўртасидаги ЖЧда қатнашгансиз. Терма жамоамиз учун дебют бўлса- да, бу ерда сизлар рақибдан кам бўлмаган ҳолда тўп тепгансизлар. Шаҳсан менга Аргентинага қарши кечган учрашув жуда ёққан эди...


- Осиёда биз қитъадошларимизга 4-5тадан гол урар эдик ва боллар шу нарсани яхши англаб этишган эди-ки, улар ҳам биз каби одам. Гарчанд гуруҳдан чиқа олмаган бўлсак-да, ўйинимиз чиққан эди, ҳеч бир чизиқда имкониятни бой бермаган эдик. Мана бугунги кунга келиб ЖЧга чиқиш одат тусига айланди, бу ҳам натижа.

- ЖЧ сизга нима берган эди?


- Катта эхтирос ва жиддий футбол нима эканлигини англадим. Кейинчалик бу ҳалқаро майдонлардаги ишларимда анча ас қотган.

- Келинг энди клубдаги фаолиятингиз ҳақида гаплашамиз.


- Интернатдаги устозим Баҳодир ака Тошмуҳамедов менга «Дўстлик» қизиқаётганлигини айтдилар. Мен «Дўстлик» сафида асосан ўринбосарлар сафида майдонга тушар эдим. «Нефтчи»га қарши ўзига хос дерби бўлар эди. Боиси жамоамиз анча кучли бўлган, амалдаги чемпионлар. Азамат Абдураимов, Жафар Ирисметов каби ҳужумчилар ҳаракат қилишган. «Нефтчи» ўринбосарларига қарши ўйинда эса рақибимиз ҳужум чизиғида Копадзе ва Коваленко ҳаракат қилар эдилар. Шундан кейин бизни «Пахтакор»га жалб қилишди. Бу пайтга келиб Магдеев билан анча яқин эдик. У ҳам менга қўнғироқ қилиб «Пахтакор»дан таклиф тушганлигини айтди. Шу тариқа биз «Пахтакор»дан ўрин олдик.




- «Пахтакор»га сизларни ким таклиф этди?


- Аниғини билмайман, менга жамоага бориш кераклигини айтишди.

- Шу йили жамоа Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари эвазига шакиллантирилди. Жамоа чемпионликка эришди, ОЧЛда ҳам ўйинлар зўр чиқди. Номдан ташқари ўйин ҳам бор эди...


- Бунга сабаб Тачмурод Агамуродов. У жуда кучли мутахассис ва у олиб келган тактикани рақибларимиз тушунмаган эдилар. Биз ҳам бошида билмаган эдик, ярим мавсум ўтганидан кейин Агамуродов нима талаб қилаётганлигини тушуниб этдик ва 4-4-2 тактикасини ўзлаштириб олдик. Унга қадар Ўзбекистонда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашар эди. Бу тактикага ўтганимиздан кейин тўғриси, рақиблар биз қандай ўйнаётганлигимизни билмас эдилар. Бу эса бизга қўл келди.

- Кўп ўтмай ЦСКА...


- Янги йил куни Самвел Вячеславович телефон қилиб Москвага кетишимни айтишди. Бу мен учун янги йил ҳангомаси бўлиб кўринди.

- Газзаев эса қорбобо?


- (кулади) Олич, Семак, Ярошик бу янги йил совғаси эди ҳақиқатдан ҳам.




- ЦСКАда ўйнаб кета олмаганингизга асосий сабаб нимада бўлган?


- Таркиб жуда кучли эди. Олич ва Вагнер тайёр футболчи сифатида жамоага келишган. Менга ҳаттоки машғулотларда кўзимни очиришмасди. Жуда ҳам қаттиқ ва курашга бой бўларди. Россия Суперкубоги финалида майдонга тушиб яхши имкониятдан фойдалана олмаганман. Eчиниш хонасида Газзаев менга бақириб берган. Жамодан кетгим келган. Кейин Газзаев олдига чақириб барчасини тушунтириб берган: «Биз чемпионлик учун курашамиз ва раҳбарият ҳам шунинг учун пул беради. Ҳеч бир имкониятни қўлдан бой беришимиз керак эмас, шунга яраша футболчилар катта пул ишлашади».

- Кейин...


- Кейин менга имконият берилмади. Чемпионатда бор йўғи иккита ўйинда майдонга тушдим.

- Ҳар бир ярим ҳимоячининг ўз ҳужумчиси бўлади. Минг зўр бўлманг, ярим ҳимоячи пас бермаса ҳеч кимсиз. Сизнинг фаолиятингизда ҳам шундай ҳолат бўлганми?

- «Торпедо»да. Энг ёмон хотиралар мана шу жамоадан қолган. Икки йил ўйнаган бўлсам, 40тача ўйинда майдонга тушганман. Зирянов, Семшов ва Панов каби футболчилар ўйнашар эди. Клубнинг молиявий ҳолати зўр бўлмаган. Аммо нима учундир мени чиқиштирмади.

- Барча-барчасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, «Пахтакор» Сизнинг жамоангиз!


- Сабаби жамоа менга асосий таркибга ўтадиган босқичимда имконият берди. Жамоа президентидан тортиб, вице-президентигача мен ҳурмат қилишади. Энг катта раҳматни Тачмурод Агамуродовга айтишим мумкин. Бу мураббий мени футболчи сифатида шакиллантирди.

- Кўпчилик савол беради. Нима учун сиз доим ҳуқуқан «Пахтакор»га тегишли бўласиз. Лекин кўпчилик билмайди, қийин пайтда эркин футболчи бўлсангиз-да, «Пахтакор» билан шартномангизни узайтириб жамоага пул ишлаб олиш имконини берасиз. Аслида, шу трансфер пулини ҳам клубдан ўзингиз учун олсангиз бўлади...


- Тўғри, лекин пул ҳамма нарсани ҳам ҳал қилмайди-ку?! Очиғини айтсам мен пул борасида сахийман. Мен учун пулдан кўра, икки киши ўртасидаги муносабат катта роль ўйнайди. Оила, севги, фарзанд ва дўстлар. Буларни пулга сотиб олиб бўладими? Агар киши ақллий бўлса пул доим ўзи келади. Лекин пулга хирс қўйиш керак эмас.

- «Пахтакор» - «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» - «Нефтчи». Шаҳсан мен учун «Пахтакор» - «Нефтчи», бу тарихдан шакилланиб келган қарама-қаршилик, «Пахтакор» - «Бунёдкор» эса шунчаки чемпионлик пойгасидаги кураш...


- «Нефтчи»га қарши ўйинларда одам мазза қилиб ўйнайди. Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувда минглаб мухлислар стадионга ташриф буюришади. Фарғонада ҳам мени ўйинимни кўриш учун келадиганлар бор эди. Шунда биз шунчаки натижа учун эмас, икки жамоа мухлислари учун ҳам футбол ўйнар эдик. Бу ўйин халқни ўзига ёқарди. Аслида мухлис стадионга келса ҳар бир ўйин қизиқарли ўтади.

- «Пахтакор» даврини эсласак, нималарни соғинасиз?


- «Пахтакор»ни илк маротаба янгитдан йиғишган пайтини. Базада машғултолардан ташқари яна ўзим тўпни олиб майдонга чиқар эдик. Кўзларимизда олов ёнарди. Қизиқ пайтлар, мана шу кунларни соғинаман.

- Олий лигага қайтиш ниятингиз борми?

- Ҳозир эмас.

- Сабаби борми, кўпчилик олий лигани тарк этиб кетгиси келяпти?


- Футболчи ҳар доим юқори чўққи сари илдамлашга ҳаракат қилади. Масалан сиз ҳам ривожланишни истайсиз тўғрими? Агар сизга Тарантино сизга бирга ишалшни таклиф этса?

- Тўғрисини айтайми? Мен уни таниймайман, футболдан бошқаси қизиқ эмас.


- (кулади) Ёки «Реал»га кетишни?

- Унга ҳам йўқ дейман, қачонки «Барселона» чақирмаса (кулиб)


- Демак, сиз ҳам Бикмаев билан бир хил экансиз.

- Кўпчилик футболчилар фаолиятини тугатганидан сўнг мураббий бўлади, лекин сиздан яхши менежер чиқади! Масалан, шоу учрашувла ўтказиш, ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиш дегандек. Оддий мисол Шацких хайрлашув учрашувига муносиб, битта чўпон олиб таркибга киритмаса ҳам ҳаммани олдида кийдириб кузатса бўладиган иш...


- Футболни халқ учун ўйнашади, демак халқни футболга жалб қилиш учун турли тадбирларни ўтказиш лозим. Оддийгина дастхат бериш маросими ёки расмга тушиш. Мана «Қайрат» жамоасини олайлик, бу борада улар анча илгарилаб кетишяпти. Мухлислар билан шоу учрашувлар ўтказишади. Халқ учун бу ёқаяпти. Ўз дўконлари бор. Мухлис кумири билан учрашувларда иштирок этяпти, қизиқарли саволларини беради. Дейлик мен, «Пахтакор» дўконига бордим. Тўғри дўкон бор, лекин ўзим учун керакли ҳаридни амалга ошира олмайман. Ёки 4та футболчини чақириб фотосессия ўтказиш?





- Терма жамоада 3 маротаба қитъа чемпионатида иштирок этдингиз, МТЖ ҳақида...

- 2004 йил мен асосий таркиб аъзоси эмас эдим. Аксар ўйинларда терма жамоани захирасида ўтказдим, аксарида умуман чақирилмадим. Ҳатто-ки шундай бўлди-ки, узоқ муддат ўзим билмаган ҳолда танаффус қилдим. Мухлисларга раҳмат, улар мени қайтаришди.


- Аҳмедов билан «Пахтакор»да яхши тандем ҳосил қилган эдингиз. Нима учундир МТЖда бундай боғлиқликни кўрмаймиз...

- Чунки Аҳмедов борида мен, мен боримда Аҳмедов бўлмаяпти. Ёки Аҳмедов ўйнаётганида мен захирада бўламан. Жиддий айтсам, «Пахтакор»да Одил олдироқда ўйнар эди ва у билан яхши чиқишар эдик. Абрамов пайтида эса у ҳимояда ўйнайди, табиийки мен ҳимояга пас бермас эдим.


- Яна солиштирамиз. Сиз «Пахтакор»да ҳужумчи ортида ҳам ўйнар эдингиз, иккинчи ҳужумчи ролида сизда фойда катта бўлар эди. Кейин 1та ҳужумчи тактикассида ўйнаш ҳам қийин, тўғрими?

- Жуда ҳам. 2та ҳужумчи билан майдонга тушганингизда ҳимоячилар сизни тенг бўлиб олишади ва бу анча осон бўлади. Битта ҳужумчи бўлган ўйинларда эса ҳамма бор эътиборини сизга қаратади. Менга ҳужум ортида ўйнаш ёқади. Чунки пас бергим келади, бунинг учун олд чизиқда яхши тезкор ҳужумчи бўлиши керак. Зайниддин Тожиев билан мазза қилиб ўйнар эдим, қаерга пас бермай у югуриб борарди.


- Тажриба борасида Шацких билан қандай ўйнагансиз, гапимга қўшиласизми, Шацких бу бренд. Афсуски керак пайтида ундан ҳам фойдаланмадик. Клозе фаолиятини тугатгиси келаётган бир пайтда, МТЖга чақиришяпти?


- Мана шу нарсага қўшилмаган бўлар эдим. Ёшартириш ҳақида гапириляпти. Буни битта ўйинда қилиб бера олмайсиз. Дейлик сиз ёшартириб юбордингиз, аммо натижани кимдан талаб қиласиз? Ёшларни катталар билан жипслаштира олиш керак. Тотти, Малдини, Занетти бунақа мисоллар кўп. Клубда ёшартириб юбориш орқали бир неча йил ўтиб натижага эришиш мумкин, лекин МТЖ учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Баъзида мухлислар кетишимиз керак эканлигини айтишади, лекин керак деганлар ҳам кўп. Мана шу мухлислар учун ҳам ўйнагинг келади.




- Ҳаётдаги қувноқ Гейнрихгина мағлубият учун майдонда кўз ёш тўкади...

- Баъзан ошириб юбораман, бу яхши эмас. Мағлубиятни тезда унута олишни ўрганишим керак.



2013 йил, октябрь ойи
Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика