UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Биз "Шўртан"ни ўйиндан олдин "ютиб бўлгандик"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Шўртан"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймда Ғузор клуби ҳар томонлама бизни мағлуб этди", - Александр Ежов.

- Иккинчи таймда жамоаингизни ўзгартириб қўйишгандек туюлди...

- Бугун йигитлар кет-кет учта ўйинда ютиб хотиржамликка берилишди шекилли. Ғузорда осонгина ютамиз деб ўйлашди менимча. Бундан ташқари бизда жароҳат олганлар кўп, ярим жамоамиз уколлар ёрдамида майдонга тушишмоқда. Афсуски футболни алдай олмайсан, ким кўпроқ югурса, кўпроқ ҳаракат қилса ўша томон ютади. Бугун "Шўртан" шунда ўйнади, уларда истак ҳам юқори бўлди.

- "Хоразм" биринчи даврада худди шу ҳисоб билан ютганди, бугун эса мағлубият. "Шўртан" асосий таркибни шакллантиришда қийинчиликка дуч келган клуб ҳисобланади, ниманинг эвазига бундай йирик ҳисоб қайд этилди деб ўйлайсиз?
- Менимча йигитлар ўйиндан олдин "Шўртан"ни "ютиб бўлганди". "Шўртан" юқорида айтганимдек биздан кўпроқ югурди.

- Бугун қайси чизиқдан кўнглиз тўлмади?
- Бутун жамоадан кўнглим тўлмади.

- Бугун футболчиларга ҳам, мураббийга ҳам эътироз қилмадингиз... Бошқа ўйинларда ҳам шундаймисиз?
- Барча эътирозимни танаффус вақтида футболчиларга билдирдим (кулади). Ўйинда рақиб бизни шунчаки мағлуб этганида ҳакамга эътироз билдириб нима қиламан?




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика