Алаба: "Бавария" яна икки футболчи билан шартнома имзоласа керак"

Mirjalol Normatov
16 авг 2019, 22:13
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алабанинг фикрига кўра, клуб яна икки футболчи билан шартнома имзолайди.

Ушбу ёзда мюнхенликлар Бенжамен Павар, Лукас Эрнандес ва Иван Перишичлар билан шартнома имзолашди.

"Олдинда узоқ ва оғир мавсум кутиб турибди, буни яхши ўтказиш учун бизга кўпроқ футболчилар керак. "Бавария" рақобатни кучайтириш учун яна 1 ёки 2 футболчи билан шартнома имзолаши керак. Трансферлар ойнаси ҳали очиқ. Шу боисдан клуб яна бир неча футболчиларни сотиб олади", - деди Алаба.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AP