"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...

Alisher
29 июл 2024, 01:48
Ясин Адли Саудия клуби эътиборига тушди.

"Ал Шабаб" "Милан"га ярим ҳимоячини 14 млн еврога харид қилишга тайёрлигини маълум қилди – бу нарх таклифларни эшитишга тайёр бўлган "россонери" талабларини қондириш учун етарли бўлиши керак эди.

Аммо, франциялик футболчининг ўзи Ар Риёд клубига ўтишни хоҳламаяпти ва "Милан"да қолишга умид қилмоқда.

23 ёшли футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato