

"Барселона" молиявий қийинчиликлар ҳамда битим Ла Лига регламентига мос келмаслиги туфайли 34 ёшли форвард билан янги шартнома имзолай олмади.
Маълумотларга кўра, Қатар клуби Мессига 1 миллиард евро эвазига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Аргентиналик футболчи "Барса"да ўтган бир йил давомида шартнома бўйича 92 миллион доллар ишлаб топган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Садд"га Мессининг "Барселона"даги собиқ жамоадоши Хави мураббийлик қилади.



