"Ал Садд" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
22 июн 2020 17:41
Янгиликлар
"Ал Садд" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Санти Касорлага Қатар клуби қизиқмоқда.
"Ал Садд" 35 ёшли хавбекнинг трансфери борасида таклиф тайёрлади. Ўйинчининг хизматларига жамоа бош мураббийи Хави қизиқиш билдирмоқда.
Касорла жорий мавсум "Вильярреал" либосида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол уришга эришди.
Футболчи "Вильярреал"га қадар "Рекреативо", "Малага" ва "Арсенал" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Хавбек 2008 йилдан бери Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Таъкидлаш керакки, Хави айнан яна бир испаниялик футболчи Габининг "Ал Садд"дан кетиши ортидан Касорлани жамоага жалб қилмоқчи. Габи эса келаси мавсум "Атлетико" бош мураббийи Диего Симоенега ёрдамчи мураббий сифатида фаолиятини бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар