UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Ғалаба "Вилла"ни ЧЛга олиб чиқади. "Астон Вилла" - "Ливерпуль"  0 00:00"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  6 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  8 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  33 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  13 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  2

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич Янгиликлар

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич

Суперлига ва Про лигада иштирок этаётган аксарият клубларимиз жисмоний тайёргарлик борасида хорижлик мутахассисларга юзланишаётганини кўриб турибсиз.

Жори мавсумда "Турон" ҳам бу борада чет эллик мутахассис кўмагига эҳтиёж сезди ва асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби мураббийлар штабида  ишлаган Вадим Барнич билан ҳамкорлик қилмоқда. У жамоада жисмоний тайёргарлик мураббийи лавозимида фаолият олиб боряпти. 

- "Турон"га келишингиз тарихи қандай бўлди?

- Александр Азимов "Турон"да ишлаш бўйича таклиф билан чиқди. Клубнинг ўз лойиҳаси ва мақсадлари эътиборимни тортди. Менинг олдимга эса машғулот жараёнидан тортиб, овқатланишгача тизмни яхшилаш ва янги даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Мазкур омиллар мени Ўзбекистонга етаклади. 

- Ўзбек футболи, клубларимиз ёки футболчиларимиз ҳақида нималарни билар эдингиз?

- Бунга қадар бу юрт футболига қизиқиб кўрмагандим. Фақат "Пахтакор" ҳақида эшитганимни айта оламан. 

- Ўзбекистон иқлим шароити жисмоний тайёргарлик кўришда қанчалки қулай ёки қийинчилик туғдиради?

- Ёзда иссиқ иқлим шароитида футболчиларнинг тайёргарлиги Европаникидан фарқ қилади. Бу ҳам футболчиларнинг жисмоний имкониятлари пасайишига, ўйин тезлигига таъсир қилади. Ўқув-машғулот жараёнини режалаштиришдан олдин бир қатор илмий томонлама ўрганишга тўғри келди. Маҳаллий мутахассисларнинг маслаҳатлари менга бу борада бироз бўлса ҳам ёрдам берди. Уларга миннатдорчилик билдираман. 

- Маҳаллий футболчилар билан бир неча ойдан бери ишлаб келмоқдасиз. Хўш, уларнинг жисмоний имкониятларига қандай баҳо берасиз?

- Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати бугунги замонавий футболга жавоб бермайди. 

- Германиядаги фаолиятингиз давомида қайси машҳур футболчилар билан ишлагансиз?

- "Фортуна Дюзельдорф" да қисқа вақт ичида U-21 ёш тоифасидаги Европа чемпиони, Германия U-21 терма жамоаси футболчиси Шинта Аппелкамп ва "Уотфорд" футболчиси Мадука Окойе каби бўлажак номлар билан ишладим. 

- Футболчиларга жисмоний ҳолатини бир меъёрида ушлаб туриш учун қандай тавсия берасиз?

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаш ва ривожлантириш кўплаб омлларга боғлиқ. 1. Футболчидаги ривожланишга бўлган истак. 2. Машғулотдан ташқари омилларга бефарқ бўлмаслик (овқатланиш, уйқу, стресс). 3. Янги даражага чиқиш учун қаттиқ меҳнат қилиш. 4. Футболчи имкони бўлмаган нарсага эмас, ҳозирги вақтда нимани ўзгартира олиши мумкинлигига эътибор бериши зарур. Натижа ўз-ўзидан келмайди. У онгли равишда ҳаракатни талаб қилади. 

Мавсум давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаб қолиш учун айрим йўналишларда илмий ёндашиш зарур. Ҳар бир футболчининг индивидуал профили яратилиши, юкламалаларни даврларга бўлиш, жароҳатларни олдини олиш ва кун тартиби. Бу методикаларни "Турон"да қўллашга ҳаракат қилмоқдаман. Лекин Про лиганинг паст даражаси ишни мураккаблаштирмоқда. Бу албатта менинг фикрим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика