UZ

Сўнгги янгиликлар

10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  1 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  1 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  5 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  19 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  5 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2

Акбар Тўраев: “Мадҳия айтилаётганида йиғладим” Янгиликлар

Акбар Тўраев: “Мадҳия айтилаётганида йиғладим”

Баҳрайнга қарши ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган Акбар Тўраев билан суҳбатлашдик.
“Биринчи навбатда терма жамоага чақиришганига катта раҳмат айтишим керак. Ўйинга тайёрланишим доимгидек бўлди, аммо дебют ўйин учунлигими ҳам ҳаяжонландим, ҳам хурсанд бўлдим. Буни менга биринчи бўлиб Пётр Гизимчук айтди. Ва менга керакли маслаҳатларни берди, у менга ўз кучимга ишонишим ва бунга ҳақли эканлигимни айтди. Буларни бари ҳакамнинг ҳуштагига қадар бўлди, кейин мадҳиямиз пайтида тўлқинланиб кетдим. Ҳуштакдан кейин бор эътибор ўйинга қаратилди”, - дейди Акбар Тўраев.

–   Сиз билан аввал суҳбатлашганимизда, терма жамоа асосий таркибида турсам, бақириб мадҳия айтаман деган эдингиз.
–   Этларим жимирлаб кетди, буни ҳеч нимага солиштира олмайман. Ич-ичимдан мадҳияни айтиб, ота-онам олдида юзумни ёруғ қилдим деб ўйлайман, худди шундай Воҳид ака ҳам йиғлаб юборган эдилар.



–   Иккита қийин ўйин бўлиб ўтди, бундай об-ҳавода тўп тепиш қанчалик қийин. Унга қарши қандай тўп тепиш керак?
–   Бундай паллаларда ўйнаш қийин, чарчаб қолмаслик учун эса тўп билан муомала қилиш керак кўпроқ. Шунда рақиб тўпсиз қолади ва ортиқча югуради. Табиийки улар чарчайди. Буни мураббийимиз ўйиндан аввал ҳам айтиб ўтган эди, буни уддаладик, фақат ўйин дуранг бўлганини инобатга олмаса.

–   Рақибда тўп бўлмаса-ю, сиз тўпсиз қолаверсангиз, кимга қийин сизгами ёки рақибга?
–   Кучли  жамоаларга қарши кўп вазиятларла иштирок этасиз, бундай вазиятда эса ўйиндан ўчиб қолмасликка ҳаракат қилиш керак, бунинг учун гап билан ўйинда иштирок этиш керак, ўйин 90 дақиқа давом этадими, демак мана шу вақт ичида, ҳеч бўлмаса жамоа аъзоларига гапириб ўйинда иштирок этиш керак.

–   Сўнгги дақиқалар Баҳрайнда битта яхши имконият бўлди, умуман олганда араблар бизни кўп маротаба сўнгги дақиқаларда жазолайдилар...
–   Буни билар эдим. Доимо уларга қарши сўнгги дақиқаларда гол ўтказар эдик. Улар ҳақидаги умумий фикрим эса, қарши ҳужумда ўйин кўрсатишлари ва иккинчи рақамда ҳаракат қилишлари эди, якунда шундай бўлди ҳам. Кейин рақибимиз анча қўпол ўйнади. Бир неча вазиятларда ҳимоячиларимизни босиб ўтишди, ҳакамлар ёш эди шекилли, тўлиқ қоидадан бехабар кўринадилар.

–   Биринчи рақамда ўйнаган жамоага қарши қарши ҳужумлар кўп бўлади, Қатар ҳам бунинг учун бизни жазолади, бу олди чизиқ вакилларига яхши, сизларгачи?
–   Биз ва ҳимоячилари қарши ҳужумга тайёр туришимиз керак, бугунги қарши ҳужумлар анча тез бунинг учун концентрацияни йўқотмаслигимиз керак, айниқса сўнгги дақиқалар хавфли кўриниш олади.

–   Кучли рақибга қарши ўйнаш сиз учун қанчалик фойдали?
–   Албатта кучли жамоаларга қарши ўйнаш доимо яхши. Кўплаб ҳужумлар бўлади, битта ҳужумни муваффақиятли бартараф этсангиз, кеийнгиларида ишонч пайдо бўлади ва унинг устига камчиликларимизни ҳам баратараф этиб боришимз мумкин. Футбол фақат ҳужумдан иборат эмаслигини инобатга олсак, бизга ҳам иш керак.

–   Агар Осиё Кубогига борсангиз...
–   Бу адреналин ва маъсулият. Бундай турнирларда ҳамма ҳам иштирок эта олмайди, бугунги кунда Ўзбекистонда ёш посбонларга эътибор ошди. Бизда ҳам арабларга ўхшаб легионер дарвозабонларга таъқиқ қўйилса зўр бўларди. Мана кўряпмиз, ёшларга имконият берилса улар ишончни оқлашяпти. Шунингдек дарвозабонлар мураббийига ҳам кўп нарса боғлиқ.



–   Араб дарвозабонларига кўп эътибор бераман, атлетик жиҳатдан кучли, узоққа ҳам осонликча сакрайдилар...
–   Уларнинг машғулотини кўрдим, мен учун қизиқ бўлди, балки шунинг учундир. Биз ҳам ўз устимизда шу тарзда ишлашга ҳаракат қиламиз.

–   Осиё ўйинларига "Бунёдкор"нинг уч нафар асосий ўйинчиси кетди, терма жамоа ва клублар ўртасида тақвимда боғлиқлик йўқлиги қийинчилик туғдирдими?
–   “Насаф” билан ўйинда бизга салгина омад етишмади. Табиийки Воҳид Шодиев ва Сардор Рашидов, қолаверса 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамизга футболчилар кетишган эди. Масалан, Воҳид ака, “Насаф”га гол уришни биладиган ҳужумчи эдилар. Сардор эса жамоамиз етакчиси. Албатта уларнинг йўқликлари билинди.

–   Бу ҳаммаси тизимдан. Сиз 26та эмас, 32/36та ўйинда дарвозада туришни хоҳлармидингиз?
–   Буни ҳамма истаса керак, қанча кўп ўйнасак, шунча кўп ўзимизни мукаммалликка етаклаймиз. Машғулот билан расмий ўйиннинг ўртасидаги фарқ катта. Шунинг учун ўйинлар керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби

П.С. Ушбу интервьюдан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина "Футбол Экспресс" газетасида бор. Бошқа ҳеч бир ОАВ бундай ҳуқуққа эга эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика