

"Фламенго" бу ўйинда ғалабага лойиқ эди. Биз келаси мавсумда ўйин услубини ўзгартирамиз. Бу турнирда яна бир ўйинимиз бор, унда яхши натижага эришиш учун бор кучимизни ишлатишга мажбурмиз.
Ўйин 6 дақиқада умуман ўзгариб кетди. Биз кетма-кет иккита гол ўтказиб юбордик ва қизил карточка олиб, рақибдан бир кишидан кам бўлиб қолдик. Гарчи натижадан чиқиб кетишга ҳаракат қилган бўлсак-да, ишларимиз ўхшамади", - деди Мареска.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи дастлабки икки ўйинида биттадан ғалаба ва мағлубият қайд этган "Челси" навбатдаги ўйинини 25 июнь куни "Эсперанс"га қарши ўтказади.



