Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди

Alisher Ostonov
21 июн 2025
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Фил Фоден келажакда болаларни шуғуллантирмоқчи эканини тан олди.

"Бир кун келиб мураббий бўлиб, академияда ёш йигитларга устозлик қилмоқчиман. Одамларга ёрдам бериш ва уларни яхшироқ қилиш менга ёқади", - деди Фоден.

Фоден "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 46 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва еттита ассист муаллифига айланди. 25 ёшли Фоденнинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: City Xtra