UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

“Аждарлар” “жанг”га тайёрми? Янгиликлар

“Аждарлар” “жанг”га тайёрми?

Келаси ҳафтада ўзбек жамоаларидан биринчи бўлиб Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсумга расман киришади.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ОЧЛ саралаш босқичида Баҳрайннинг "Ал Хидд" жамоаси билан куч синашади. Шу боисдан "Насаф" янги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида 2 ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб келди.

Рўзиқул Бердиев ушбу йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний, функционал ҳолатига эътибор қаратди. "Насаф" мавсумни жуда эрта бошлаши боис, жамоа қисқа фурсат ичида ўйин амалиётига эга бўлиши даркор. Буни эътиборга олган мураббийлар штаби, йиғин давомида жами 6та назорат беллашувларида жамоани майдонга бошлаб тушишди. Энг қизиғи ва қувонарлиси, "Насаф" ўтказилган барча ўйинларда ғалаба нашидасини сурди. Назорат учрашувларида натижа муҳим аҳамият касб этмасада, бу ғалабалар жамоага яхши тарафлама таъсир кўрсатиши мумкин.


Ҳар қандай ғалаба жамоанинг ғолиблик руҳини кучайтириши аниқ.

Рўзиқул Бердиев "АЕЛ" (Кипр), "Ботошани" (Руминия), "Нефтчи" (Озарбойжон), "Сумгаит" (Озарбойжон) каби рақибларга қарши баҳсларда жамоани 5-4-1 тактик схемасида ўйнатди. Мазкур ўйинларда "аждарлар" бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Украинанинг "Карпати" ва Қозоғистоннинг "Шахтёр Қарағанда" жамоалари билан бўлган учрашувларда эса Бердиев ўзининг анъанавий 4-5-1 тактик схемасидан фойдаланди. Бу ўйинларда эса "Насаф" 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Мураббий назорат учрашувларининг тўрттасида ҳимоявий, яъни 5-4-1 тактик схемасини синовдан ўтказди. Демак Рўзиқул Бердиев "Ал Хидд" тўсиғидан муваффақиятли ўтса, унда ОЧЛ саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинини сафарда Саудия Арабистонининг "Ал Фатеҳ" жамоасига қарши ўтказади. Бердиевнинг Анталияда синовдан ўтказган ҳимоявий ўйин услуби айнан "АЛ Фатеҳ" билан бўладиган ўйинда қўл келиши мумкин. Ҳар ҳолда Бердиев шунга умид боғламоқда.
"Насаф" "Карпати" ва "Шахтёр Қарағанда" жамоаларига қарши ўйинларда қўллаган одатий ўйин услубини (4-5-1) эса "Ал Хидд" билан бўладиган баҳсда ҳам ишлатиши аниқ. "Насаф" бу тактик схемада тўрт ҳимоячи, тўртта ярим ҳимоячи, битта ҳужумчи ортидаги ҳужумкор футболчи ва ягона марказий ҳужумчи билан ҳаракат қилади.
Кўриниб турибдики, Бердиев "Ал Фатеҳ"га қарши ўйин учун алоҳида режа ва тактика тайёрламоқда. Лекин "Ал Фатеҳ" билан учрашиш учун бу учрашувга йўлланма берувчи  "чипта"ни қўлга киритиш талаб этилади.


Баҳрайннинг "Ал Хидд" жамоасига қарши Тошкентда бўладиган учрашувда "Насаф" ортиқча муаммога дуч келмаслиги лозим. Чунки рақиб савия ва маҳорат жиҳатидан "Насаф"га тенг кела олмайди. Шу боисдан "Насаф" ушбу тўқнашувда муваффақият қозониши даркор.

Лекин футболда ҳар нарса руй бериши мумкин. Замонавий футболда исталган жамоа, хоҳ у аутсайдер бўлсин, ҳар қандай рақибни бир ўйинда мағлубиятга учрата олиши мумкин. Бу мураббийнинг ўша баҳсга тайёрлайдиган пухта режаси ва рақибнинг ожиз нуқтасидан керакли даражада фойдалана олиш натижасида бўлади.
Шу сабабдан ҳам "Насаф" "Ал Хидд"га қарши ўйинда тўлиқ куч билан ҳаракатланиши, рақибни менсимайдиган ҳолатлардан қочиши ва консентрацияни йўқотмаслиги талаб этилади.

Мураббий футболчиларни руҳан бу ўйинга керакли миқдорда тайёрлай олишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Мавсумнинг илк ўйини бўлгани учун ортиқча ҳаяжон кузатилиши мумкин.

Шу боисдан ҳам мураббий юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан кўра олиши ва буни ўз вақтида бартараф этмоғи лозим.

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган йиғинда "Насаф"нинг бир қатор футболчилари ўзларидан кутилган ўйинни намойиш этишди. Хусусан жамоага ўтган мавсумнинг иккинчи қисмидан келиб қўшилган ва тезда ҳақиқий етакчига айланган Драган Черан назорат ўйинларида ўзининг голеадорлик қобилиятини яна бир кўрсатди. Драган Черан 4та гол билан йиғиндаги жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Жамоанинг яна бир ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов эса рақиблари дарвозасига икки маротаба йўл топди. Шунингдек, жамоанинг иқтидорли ёш ҳужумчиси Дилшод Хушбаков ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. "Насаф" жамоасининг жиззахлик истеъдодли футболчиси Азиз Ғаниев ҳам йиғин чоғида гол уришни уддалади. Шунингдек, Шароф Муҳитдинов ва Фарруҳ Сайфиев сингари футболчилар ҳам "Насаф"нинг голларига муаллифлик қилишди.


"Насаф" йиғин давомида жами 6та ўйин ўтказди ва рақиблари дарвозасини 10 маротаба ишғол этди. Қаршиликлар ўтказилган 6та ўйиндан фақатгина иккитасида ўз дарвозаларидан биттадан гол қўйиб юборишди.

Украинанинг "Карпати" (Санжар Қувватов) ва Қозоғистоннинг "Шахтёр Қарағанда" (Умид Эргашев) жамоаларига қарши ўйинларда қаршиликлар дарвозаси ишғол этилди. Қолган тўртта баҳсда "Насаф" ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди. Эътиборли томони шундаки, "Насаф" гол ўтказмаган ўйинларнинг барчасида ўша янги синовдан ўтказилаётган (5-4-1) тактик схемасида ўйнади. Ўша ўйинларнинг иккитасида дарвозани Элдорбек Суюнов қўриқлаган бўлса, қолган иккита баҳсда Санжар Қувватов ва Умид Эргашев алмашиб туришди.

"Насаф"ни янги мавсум олдидан етакчи футболчи, ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев тарк этди. Лекин бу билан "аждарлар"нинг ўнг қаноти заифлашиб қолгани йўқ. Сабабики, унинг ўрнига "Бунёдкор" жамоаси сардори Акмал Шораҳмедов жамоага жалб этилди. Акмал Шораҳмедовнинг бой тажрибаси "Насаф"га ас қотиши аниқ. Муҳаммадиевнинг устун жиҳати - унинг тезлиги ва ҳужумларга жуда фаоллик билан қўшилишида бўлса, Шораҳмедовнинг энг катта ютуғи - ақл билан ўйнашида. Тартибли, ҳимояланишда мустаҳкам, курашувчан ушбу футболчи Муҳаммадиевнинг йўқлигини билинтирмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.
"Насаф" жамоасининг ОЧЛ-2017га топширган  қайдномасида футболчиларнинг ярмидан кўпи клуб академиясидан чиққан тарбияланувчилар эканлиги таҳсинга лойиқ.

31 январь куни Қаршининг "Насаф" жамоаси Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Баҳрайннинг "Ал Хидд" клубини қабул қилади. Ушбу баҳсда "Насаф"га омад тилаб қоламиз!
 
Мазкур ўйинда ғалаба қозонган жамоа, ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун Саудия Арабистонининг "Фатеҳ" клубига қарши майдонга тушади.



"Насаф"нинг Туркиядаги йиғинида ўтказган ўйинлари:

1.   "Насаф" - “АЕЛ Лимассол” (Кипр) 1:0
Гол:
Шаҳбоз Эркинов.
2.   "Насаф" - "Нефтчи" (Озарбойжон) 1:0
Гол:
Фарруҳ Сайфиев.
3.   "Насаф" - "Ботошани" (Руминия) 1:0
Гол:
Драган Черан.
4.   "Насаф" - "Сумгаит" (Озарбойжон) 1:0
Гол:
Шароф Муҳитдинов.
5.   "Насаф" - "Карпати" (Украина) 3:1
Голлар:
Драган Черан (2та), Дилшод Хушбаков.
6.   “Насаф” – “Шахтёр Қарағанда” (Қозоғистон)  –  3:1
Голлар:
  Азизжон Ғаниев, Шахбоз Эркинов, Драган Черан.

"Насаф" жамоасининг ОЧЛ доирасида ўтказган учрашувлари:

Ўйин - 19
Ғалаба - 3
Дуранг - 5
Мағлубият - 11
Тўплар нисбати: 14-31



"Насаф"нинг ОЧЛ-2017 учун топширган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Умиджон Эргашев
Ҳимоячилар: Акмал Шораҳмедов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Сайдулло Раҳматов, Нажмиддин Нормуродов
Ярим ҳимоячилар: Азизжон Ғаниев, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Шароф Муҳитдинов, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Рашидхонов, Акбар Муродов, Одилжон Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев
Ҳужумчилар: Шаҳбоз Эркинов, Дилшод Хушбаков, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдихолиқов, Драган Черан.
 


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика