"Аждарлар" янги мавсумга қизғин руҳда тайёргарлик олиб бормоқда.
Клуб нафақат таркиб, балки мураббийлар штабига ҳам янги номларни қўшиб оляпти. Шу кунга қадар "Сурхон"да фаолият олиб бораётган дарвозабонлар мураббийи Валерий Карпенко энди Рўзиқул Бердиевга кўмаклашади.