Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедов Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтгани муносабати билан фикр билдирди.
“Шомуродов А Сериядек чемпионатга ўтганидан жуда хурсандман. “Женоа” ажойиб клуб, бу ютуқ. Элдор учун жуда бахтиёрман. У муваффақиятга эришишига ишонаман. Унга омад ва Италия чемпионатида зафарлар тилайман”, дейди Одил.