АГМКни ОЧЛга олиб чиққан Йован Жокич: "Ўйин давомида бутун Ўзбекистон халқи биздан ғалаба кутаётганини сезиб турдик"
08 апр 2021 11:07
Янгиликлар
АГМКни ОЧЛга олиб чиққан Йован Жокич: "Ўйин давомида бутун Ўзбекистон халқи биздан ғалаба кутаётганини сезиб турдик"
Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг ғалаба тўпини киритган Йован Жокичга бир нечта саволлар билан юзландик.
- Йован аввало ғалаба билан табриклаймиз. АГМК характер кўрсата олган "Ал Гарафа" билан баҳс қандай ўтди?
- Учрашув бошидан ҳакам хуштаги янграгунига қадар диққатни йўқотмадик. Ўз имкониятимиз юзага келишини кутдик ва ундан фойдаландик. Ўйинни экстра таймгача қолдирмаслигимиз керак эди. Нима бўлганда ҳам муҳими ортга ғалаба билан қайтадиган бўлдик.
- Қатардаги об-ҳаво ҳам футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилдими?
- Ҳа, қийин ўйин ўтказдик. Айтганингиздек ҳаво ҳам қайсидир маънода қийинчилик туғдирди. Асосийси ижобий натижа қайд этишни уддасидан чиқдик. Барча ўзбекистонлик мухлислар биздан ғалаба кутишаётганини ҳис қилдик.
- Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 120-дақиқада урилди. Шундай бўлсада пенальтилар сериясига жамоа тайёр эдими?
- Биз барча нарсага тайёр эдик. Футболда олдиндан бирор нарса, деб бўлмайди. Бунда жисмоний ҳолатимизнинг яхшилиги ҳам катта ёрдам берди, дея оламан.
- Қизиқ факт. Сизнинг урган АГМК либосида рақиб дарвозасига урган голларингиз тарихий натижа келтирган. Биринчиси 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида, иккинчиси эса кеча "Ал Гарафа" билан баҳсда бўлди...
- Бу голлар фақат мен учун эмас, жамоа учун катта муваффақият келтирган. Жамоамиздаги ҳар бир футболчи тарих яратилишига ўзининг ҳиссасини қўшди.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Фикрлар