

Бу ҳақда унинг агенти Мануэль Гарсия Килон маълум қилди.
"Бизда бошқа клублардан таклифлар йўқ, чунки бор эътиборимиз "Наполи"га қаратилган. Янгиликларни кутяпмиз, улар тез орада пайдо бўлиши мумкин" - дейди агент.
34 ёшли посбони сўнгги мавсум А Сериянинг 37 та учрашувида майдонга тушиб, 38 та гол ўтказиб юборди. Рейна ва "Наполи" ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзигача белгиланган.



