39 ёшли Рейна "Вильярреал"га қайтди

Alisher
8 июл 2022
Дарвозабон Пепе Рейна "Вильярреал" билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

39 ёшли испан билан келишув 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи жамоада 2002-2005 йилларда ўйнаган.

Рейна "Лацио"да 2020 йилнинг бери ўйнайди, у римликлар таркибида 54та ўйин ўтказган. Дарвозабон ўтган мавсум 17та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 33та тўп олиб чиқди ва 3 бор "қуруқ" ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: villarrealcf.es