

У 2021/22 йилги мавсум стартида римликлар билан 1 йиллик шартнома имзолаганди ва жамоани эркин агент мақомида тарк этмоқда. 39 ёшли посбон собиқ жамоаси “Вильярреал”га қайтиши кутилмоқда. Испаниялик “сариқ сувости кемаси” сафида 2002-2005 йиллар давомида ўйнаган. Профессионал фаолиятини эса 1999 йил “Барселона” таркибида бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Пепе Рейна якунланган мавсум А Серияда 15 баҳсда қатнашиб, 29 та гол ўтказиб юборди.



