UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  0 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  2 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  8 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  2 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1

Абубакр Мўйдинов "Динамо" футболчиси сифатида таништирилди Янгиликлар

Абубакр Мўйдинов "Динамо" футболчиси сифатида таништирилди

"Динамо" жамоаси Про лига 2-давраси олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Динамо" билан Қирғиз Республикасидаги йиғинда иштирок этган Абубакр Мўйдинов клуб аъзосига айланди. 23 ёшли ярим ҳимоячи билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланди. 

Мўйдинов Про лига 1-даврасини "Андижон-SGS" клубида ўтказиб, 5 та гол билан тўпурарлар рўйхатидан жой олган. 

Андижон футбол мактаби тарбияланувчиси саналмиш Абубакир 2000 йилнинг 7 июль куни туғилган. У фаолияти давомида "Андижон-SGS"дан ташқари, Эстония ва Қозоғистонда ҳам тўп тепган. Умид қиламизки, Абубакр "Динамо" жамоасининг Суперлигага йўлланма олишида муносиб ҳисса қўшади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика