Абрамов ва Мифтахутдинов Қозоғистонга учиб кетишди
07 дек 2013 21:58
Янгиликлар
Абрамов ва Мифтахутдинов Қозоғистонга учиб кетишди
Қозоғистоннинг "Астана" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ва унинг ёрдамчиси Марат Мифтахутдинов бугун Остона шаҳрига учиб кетишди.
Мураббийлар 9 декабрдан янги иш жойида фаолиятини бошлашади. 15 декабрь куни "Астана" Туркияга биринчи хорижий ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетади. Йиғин доирасида назорат ўйинлари ҳам ўтказиш режага киритилган. Бу йиғин давомида янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтади.
Фикрлар